Тошкент вилоятининг Паркент туманида 57 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар таг қисмидан ноқонуний кесилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Паркент туманида бир неча йиллик дарахтлар кесиб ташланаётгани ҳақида хабар тарқалгач, ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ҳамда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилган.
Ўрганиш давомида аниқланишича, Паркент тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Давлат хизматлари агентлигига 25 октябрь куни йўлланган аризада қуриётган ёки қуриб қолган 6 туп ёввойи олма, 16 туп терак, 12 туп Зарафшон арчаси, 25 туп паст бўйли қайрағоч, 8 туп шумтол, 6 туп заранг баргли чинор дарахтларини кесишга рухсат сўралган.
Бироқ Красногорск қўрғони ҳудудидаги «Ойдин», «Тойбулоқ», «Саид ота«, »Файзобод" маҳалласи ҳудудлари кўздан кечирилганда жами 57 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар таг қисмидан ноқонуний кесилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда, унинг натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)