• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Соғлом кексаликнинг калити: темир моддасини ўз ичига олган маҳсулотлар

    Бутун дунё олимлари нима учун баъзи кекса одамлар сурункали оғриқ ва турли касалликлардан азият чека бошлаганини, бошқалари эса ўзларини соғлом ва бақувват ҳис қилишларини ўрганмоқда. Жавобнинг бир қисми муҳим микроэлементларнинг, айниқса, темирнинг керакли миқдоридир, деб ёзади «Новий очаг».

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Темир моддаси организмга нимаси билан муҳим?

    Шотландиядаги Эдинбург университети ва Германиянинг Макс Планк қариш биологияси институти тадқиқотчилари биологик қаришнинг уч хил жиҳатини ва улар билан боғлиқ генларни кўриб чиқди:

    • умр кўриш давомийлиги (қанча йил яшаган?);
    • соғлом даврнинг давомийлиги (касалликсиз яшаган йиллар);
    • узоқ умр кўриш.
    Nature Communications илмий журналида чоп этилган тадқиқот қондаги темир алмашинувида иштирок этувчи генлар ҳам узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш билан боғлиқлигини аниқлади. Бундан ташқари, қонда ғайритабиий даражада юқори ёки жуда паст темир даражаси жигар касаллиги, Паркинсон касаллиги ва иммунитетнинг пасайиши каби ёшга боғлиқ касалликларга олиб келиши мумкин.

    Олимларнинг фикрига кўра, эритроцитлар — қизил қон таначалари ёшга қараб темирни камроқ ва секинроқ самарали қабул қилади. Бу дегани, унинг кўпроқ молекулалари боғланмаган ҳолда қолади, бу эса эркин радикалларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Улар ДНКга зарар етказади ва ҳужайралар қаришини тезлаштиради.

    Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бузилган ҳужайра ДНКси мушакларнинг кучсизланиши, мия тўқималарининг шикастланиши ва умрнинг қисқариши каби қариш белгилари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Олимлар бу концепция устида унчалик узоқ эмас, тахминан ўн йил давомида ишлади, аммо эркин радикаллар бутун оранизмдаги тўқималарга зарар етказиши мумкинлигига деярли шубҳа йўқ. Мияда темирнинг тўпланиши Паркинсон ва Альцгеймер касаллигининг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.

    Нима учун темир моддасини ортиқча қабул қилиш хавфли?

    Тадқиқот натижалари қондаги темирнинг юқори даражаси умр кўриш давомийлигини ёки соғлом йилларни қисқартириши мумкинлигига ойдинлик киритди.

    Бу элемент, албатта, жуда муҳим, лекин катта миқдорда темир заҳарли бўлиши мумкин. Унинг ортиқча қисми организмнинг тўқималарида, шу жумладан, юрак, жигар, ошқозон ости бези ва бўғимларда тўпланади.

    Бу нимага олиб келиши мумкин?

    • юрак етишмовчилиги;
    • жигар касаллиги;
    • қонда глюкозанинг кўтарилиши;
    • артрит.
    Яқинда ўтказилган тадқиқотлар натижалари қондаги темир даражасининг ошиши ва умр кўриш давомийлиги ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, озиқ-овқат ёки парҳез қўшимчаларидан олинган темирнинг ортиқча миқдори ич қотиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ва қорин оғриғи каби ножўя таъсирга олиб келиши мумкин.

    Қонда темир етишмаслигининг хавфи нимада?

    Темир танқислиги организм учун унинг ортиқча бўлгани каби ёмон — бу мушаклар кучига, энергия даражасига ва ақлий қобилиятга салбий таъсир қилади. Одамда анемия ривожланиши, нафас қисилиши ва юрак тез уриши мумкин.

    Бундан ташқари, темир танқислиги ёшга боғлиқ касалликлар хавфини кучайтиради, чунки бу микроэлемент организм учун жуда ҳам керак. Қизил қон ҳужайралари ишлаб чиқариш (кислород ташиш), фермент синтези (электрон ташиш) ва редокс жараёнлари учун темир муҳим.

    Организм учун қанча темир керак?

    Бу саволга жавоб жуда индивидуал бўлиши мумкин — буларнинг барчаси саломатлик ҳолатига ва маълум касалликларнинг мавжудлигига боғлиқ (улар сўрилишига тўсқинлик қилиши ёки озуқа моддаларининг қўшимча йўқолишига олиб келиши мумкин). Бироқ умумий тавсиялар мавжуд:

    • 19 ёшдан ошган эркаклар — 8 мг;
    • 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил болалар — 11 мг;
    • 19 ёшдан 50 ёшгача бўлган аёллар — 18 мг;
    • 50 дан ошган аёллар — 8 мг;
    • ўсмир қизлар — 15 мг;
    • ҳомиладор аёллар — 27 мг.
    Аёллар ва ўсмир қизларда темирнинг юқори миқдори ҳайз кўриш билан боғлиқ. Спортчилар кўпроқ темир истеъмол қилиши керак. Аксарият одамлар ўзига керак бўлган барча темирни тўғри, хилма-хил маҳсулотдан олиш мумкин, деб билади.

    Темир етишмаслигини тўлдириш учун нима истеъмол қилиш керак?

    Рацион тўлиқ бўлиши учун темирнинг ўсимлик ва ҳайвон манбаларини бирлаштиришга арзийди. Улар бошқача сўрилади, шунинг учун вегетарианлар кўпроқ эҳтиёт бўлиши керак.

    Темирга бой рационнинг яна бир муҳим жиҳати бор — сут кўпинча темирга бой бўлса-да, кальций унинг сўрилишини камайтириши мумкин. Фитин, танин ва фосфатлар худди шундай иш беради. Аммо C витамини, аксинча, сўрилишни кучайтиради.

    Темирга бой ёки унинг сўрилишини рағбатлантирадиган маҳсулотлар:

    • мол гўшти;
    • жигар;
    • балиқ;
    • ловия, ясмиқ;
    • устрица;
    • кешю;
    • нўхат;
    • картошка;
    • тофу, соя;
    • майиз, қуритилган мевалар;
    • кўкатлар;
    • помидор;
    • цитруслар;
    • булғори қалампири;
    • қовоқ ёки қовоқ уруғлари.
    Темирнинг сўрилишини камайтирадиган маҳсулотлар:
    • қаҳва;
    • чой;
    • шароб;
    • гиёҳ ва зираворлар;
    • сут, йогурт, пишлоқ;
    • тухум;
    • ялпиз;
    • олма;
    • ёнғоқ;
    • бодом;
    • арпа, жавдар, жўхори;
    • ерёнғоқ;
    • петрушка;
    • шоколад, какао;
    • малина.

    Мавзуга доир:

    • Офис ходимлари овқатланишда доимо йўл қўядиган 5 та хато
    • Шакар ва ун маҳсулотларидан воз кечилса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
    • Гипертония учун парҳез: қон босимини пасайтирадиган маҳсулотлар

    22.12.2022, 15:57   Изоҳ (0)   18361
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирадиган 6 та соғлом одат

    22.12.2022, 12:30

    Қаҳва инсон саломатлигига қандай таъсир қилади: Илм-фан томонидан тасдиқланган фактлар

    21.12.2022, 20:46

    Йиғлаётган болани телефон бериб кўндириш қанчалик тўғри? Мутахассис маслаҳати

    21.12.2022, 19:46

    Жиғилдон қайнашини эътиборсиз қолдирмаслик учун 5 та жиддий сабаб

    21.12.2022, 15:49

    Гриппни тезроқ енгиш учун нима истеъмол қилиш керак? Рационга киритиш тавсия этиладиган маҳсулотлар

    21.12.2022, 10:59

    Шифокор маслаҳати: қоннинг қуюқлигини кўрсатувчи организмдаги биринчи белги

    20.12.2022, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хаги-ваги ортидан. “Лалабубу ўйинчоқлари болалар психикасига зарар етказади” — психолог

    Фарзанд | 28 июн, 12:25

    Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолиятига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 12:04

    27 та тоъй либоси, 90 та шахсий самолёт ва меҳмонлар орасида жаҳон юлдузлари: миллиардер Жефф Безоснинг Венециядаги тоъйи ҳақида энг муҳим тафсилотлар

    Лайфстайл | 28 июн, 11:40

    Музли ванна, медитация ва Ayurve’da: машҳурлар тонгни қандай бошлайди?

    Шоу-бизнес | 28 июн, 11:35

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02

    Қибрайда фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.