• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Иқтисоддан тортиб адабиётгача: Нобель мукофотига сазовор бўлган машҳур аёллар

    Аёлларга биринчи Нобель мукофоти 1901 йилда берилган — Мария Склодовская-Кюри физика соҳасидаги кашфиёти учун мукофотланган. 120 йилдан ортиқ вақтдан буён бу мукофот нафақат эркакларга, балки бутунлай бошқа соҳаларда – иқтисоддан тортиб адабиётгача бўлган йўналишларда аёлларга ҳам топшириб келинмоқда.

    1. Мария Склодовская-Кюри (1901, 1911)

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Мари Склодовская-Кюри Нобель мукофотини қўлга киритган биринчи аёл, шунингдек, икки марта мукофотни қўлга киритган биринчи олима ҳамдир. Биринчи марта у эри Пер Кюри ва физик Анри Беккерел билан радиоактивликни кашф этгани учун мукофотланган. Бундан ташқари, дастлаб улар мукофотни фақат унинг эри ва Беккерелга бериш ниятида эдилар, аммо қаттиқ норозиликдан кейин Марияга ҳам беришга қарор қилинади.

    Иккинчи мукофотини эса радий ва полонийни кашф этгани учун олади. Улар Склодовска-Кюрининг бошқа оилали эркак билан ишқий муносабати туфайли унинг ноўрин ахлоқий характерини баҳона қилиб, маросимда қатнашишни тақиқламоқчи бўлишади. Бироқ унинг маросимга келишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди, чунки Мариянинг таъкидлашича, «унинг иши ва шахсий ҳаёти ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ».

    2. Грациа Деледда (1926)

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Грациа Деледда Нобель мукофотини қўлга киритган биринчи италиялик аёл ва адабиёт бўйича Селма Лагерлёфдан кейин иккинчиси бўлди. У нуфузли мукофотни «Ўз она ватани (Сардиния)даги ҳаётни аниқлик билан тасвирлайдиган шеърлари, шунингдек, умуминсоний муаммоларга чуқур ёндашгани учун» қўлга киритади.

    Унинг ғалабаси ёзувчини дарҳол машҳур қилди, кўплаб мухбирлар Деледданинг уйига оқиб кела бошлади. Бир куни у хонаки қарғаси Чекке одамларнинг доимий оқимидан безовта бўлаётганини пайқайди, шунда Грациа: «Агар Чекке чарчаган бўлса, мен ҳам ҳолдан тойдим!», — дейди ва одатий ҳаётига қайтади.

    3. Герти Кори (1947)

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Биокимёгар Герти Кори эри Карл ва олим Бернардо Ҳусай билан биргаликда гликогеннинг каталитик конверсиясини кашф этгани учун Нобель мукофотига сазовор бўлди. Олимлар углерод алмашинуви, яъни организм энергия ишлаб чиқариш ва сақлашни ўрганишади. Кейинчалик уларнинг тадқиқотлари диабетни даволаш усулларини ишлаб чиқиш учун асос бўлди.

    Мукофотни олганидан сўнг, Корининг ўша пайтда 11 ёшда бўлган ўғли Том бундай юксак мукофот билан тақдирлангани ҳақидаги хабарни олган ота-онаси «кўтаринки кайфиятда» эканлигини айтади.

    4. Гертруда Элаён (1988)

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Гертруде Элаён мукофотни физиология ва тиббиёт бўйича олимлар Жеймс Блек ва Жорж Хитчингс билан биргаликда олади. Улар мукофотни гиёҳванд моддаларни даволашнинг муҳим тамойилларини кашф қилишгани учун олишган. У 15 ёшида ошқозон саратонидан сўниб бораётган бобоси билан сўнгги кунларини ўтказади. Натижада бутун умрини бу касалликка қарши курашга бағишлашга ваъда беради. Шундай қилиб, Элаён асосан биокимёга таянадиган дорилар тизимини ишлаб чиқади.

    Шунингдек, у АЗТ препаратини ҳам ихтиро қилган. Бу ОИВ ва ОИТСни даволашда ишлатиладиган биринчи дорилардан бири эди. Шунингдек, Гертруде Элаённинг кашфиётлари лейкемия, безгак, қизамиқ, гепатит, артрит, подагра ва герпесни даволаш учун дори воситаларининг пайдо бўлишига ёрдам берди.

    5. Франсуаза Барре-Синусси (2008)

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Франсуаза Барре-Синусси инсон иммунитет танқислиги вирусини кашф этгани учун Нобель мукофотини Люк Монтане билан бўлишди. 1983 йилда улар ОИТСнинг дастлабки босқичларида лимфа тугунлари катталашган беморларда ретровирусларнинг фаол равишда кўпайишини аниқлади ва инсон иммунитет танқислиги вирусини ажратиб олишди. Ушбу кашфиёт туфайли касаллик биологияси аниқ бўлиб, даволаниш анча осонлашди.

    6. Малала Юсуфзай (2014)

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Малала Юсуфзай тарихдаги энг ёш Нобель мукофоти совриндори ҳисобланади. У 17 ёшида «болалар ва ёшлар зўравонлигига қарши кураш ва болаларнинг таълим олиш ҳуқуқлари учун» мукофотга сазовор бўлди. Мукофот топширилишидан 2 йил олдин унга суиқасд қилинган. Бунга Малаланинг фаолияти сабаб бўлган. Қиз узоқ давом этган реабилитациядан сўнг оғир аҳволда эди.

    Мукофот олишдан олдин ҳам у юксак минбарлардан туриб, бутун дунёни таълим олиш имкониятини яратишга чақирди. Юсуфзайнинг таълим қашшоқликни тугатиш йўлидаги биринчи қадамлигига ишончи комил. Яқинда Малала ҳар бир аёлнинг ўзи хоҳлаган нарсани кийиш ҳуқуқини ҳимоя қилди.

    7. Мей-Бритт Мозер (2014)

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Мей-Бритт Мозер мукофотни турмуш ўртоғи Эдвард Мозер билан биргаликдаги иши учун олди. Улар миянинг фазода ҳаракатланиши механизмларини кашф қилишгани учун тақдирланди. Оддий қилиб айтганда, уларнинг иши қуйидаги саволларга жавоб беришга имкон беради: Биз бир жойдан иккинчи жойга йўлимизни қандай топамиз? Биз қаерда эканлигимизни қандай биламиз?

    Каламушлар устида тажрибалар ўтказиш чоғида улар гиппокамп яқинида янги турдаги ҳужайрани топдилар. Эр-хотин каламушлар маълум нуқталардан ўтганда, уларнинг асаб ҳужайралари фаоллашиб, навигация учун ўзига хос координата тизимини («ички GPS») ҳосил қилишини аниқлашди. Худди шу ҳужайралар, маълум бўлишича, одамларда ҳам бор. Альцгеймер касаллиги билан оғриган беморлар йўналишини йўқотади — бунга сабаб гипопкампнинг таъсирланганлиги бўлиши мумкин. Мозерлар томонидан ўрганилган бу билимларнинг барчаси Альцгеймер касаллигидан азият чекадиган одамларда фазовий хотирани йўқотиш механизмини тўғри таҳлил қилишга ёрдам беради.

    8. Ту Юю (2015)

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Ту Юю безгакни даволашда катта ютуқларга эришди. У Уильям Кемпбелл ва Сатоси Омура билан биргаликда безгакни даволашда муваффақиятли қўлланаётган артемизин препаратини ишлаб чиқди.

    Ҳаммаси 1969 йилда Ту Юю хитой ўтларини тадқиқ қилиш ва анъанавий қадимий хитой тиббиётини ўрганиш ғояси билан чиққанида бошланган. У барча рецептларни дафтарига ёзади, кейин уларни синаб кўради. Маълум бўлишича, безгакни даволашда қўлланиши мумкин бўлган энг самарали ўсимлик Artemisia annua ҳисобланади.

    9. Эстер Дюфло (2019)

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Эстер Дюфло Нобель мукофотини турмуш ўртоғи Абҳижит Банержи ва бошқа олим Майкл Кремер билан биргаликда олди. Улар «глобал қашшоқликка қарши курашга экспериментал ёндашуви учун» тақдирланишди. Ушбу ёндашув камбағаллик муаммосини ҳал қилиш осонроқ бўлган кичикроқ муаммоларга бўлиниш кераклигини назарда тутади.

    Уларнинг тадқиқотлари натижалари камбағалликка қарши кураш усулларини амалда сезиларли даражада такомиллаштиришга имкон берди. Мисол учун, уларнинг меҳнати туфайли 5 миллиондан ортиқ ҳиндистонлик болалар мактабларда коррексион таълим дастурларидан фойдаланди ва бошқа кўплаб мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизимига катта субсидиялар киритди.

    10. Андреа Гез (2020)

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Андреа Гез Нобель мукофотини Рожер Пенроуз ва Рейнхард Гензел билан биргаликда олди. Улар қора туйнук сифатида эътироф этилган «галактика марказида ўта катталикдаги зич объектни топгани учун» тақдирланди. Шунингдек, улар ушбу ўта катта қора туйнук Сомон йўлининг марказидаги юлдузлар орбиталарини бошқариши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

    Гезнинг кенг кўламли тадқиқоти қора туйнукларни ўрганишга янги ёндашувни очиб берди. Унинг тадқиқот гуруҳи ҳозирда қора туйнукларнинг галактикалар шаклланиши ва эволюциясидаги ролини тушуниш учун ушбу ёндашувдан фойдаланмоқда. Айтганча, Андреа Гез физика бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган тўртинчи аёл бўлди.

    Мавзуга доир:

    • Ойна тозалагич, таглик, Апгер шкаласи: Аёллар томонидан ихтиро қилинган фойдали буюмлар
    • Уй бекасидан моделгача: Тасодиф туфайли 50 ёшдан кейин ҳаёти ўзгариб кетган Керолайн Лабушер ҳикояси
    • Даҳонинг меросхўрлари: Apple асосчиси ва буюк ихтирочи Стив Жобснинг фарзандлари ҳозирда нима билан шуғулланади?

    20.12.2022, 14:42   Изоҳ (0)   15354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чехияда Наполеон уруши қурбонларининг оммавий қабри топилди (фото)

    18.11.2022, 07:52

    Ҳаммаси смартфон туфайли: 3000 йилга келиб одамлар қандай кўринишда бўлади?

    08.11.2022, 20:33

    Гарвард олимлари пластик қадоқларнинг хавфсиз муқобилини яратди

    22.06.2022, 10:47

    «Ҳар томонлама ўсишимга ва мамлакат ривожига сабаб бўлувчи таклиф тушса, Тошкентдан туриб ишлашга рози бўламан» — 8 йилдан буён Америкада яшаб, институт лаборатори...

    30.05.2022, 14:23

    Фикр кучи билан гаджетларни бошқариш. Нейроинтерфейслар қандай яратилган ва бу технология бугунги кунда нималарга қодир?

    28.05.2022, 17:15

    «Соҳани уч омил ривожлантиради: кадр, дарслик ва замонавий лаборатория. Аммо шу пайтгача Ўзбекистонда буларнинг боши бирикмади». Японияда Наманган вилояти тупроқла...

    01.04.2022, 08:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон бош вазири Покистон билан тўқнашувлардан сўнг илк бор халққа мурожаат қилди

    Дунё | 13 май, 09:40

    Ўзбекистонда маҳаллий рейсдаги барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 13 май, 09:30

    Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турганларни жаримага тортади

    Дунё | 13 май, 09:10

    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

    Реклама | 13 май, 09:05

    Қамоққа олинган Хонобод суди раиси 30 минг доллар олган — Олий суд

    Ўзбекистон | 13 май, 09:00

    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум

    Реклама | 13 май, 09:00

    Хаби Алонсо “Реал”га “Барселона” собиқ футболчисини олиб келмоқчи

    Спорт | 13 май, 08:57

    Путин 2-3 йил ичида НАТО давлатларига ҳужум қилиши прогноз қилинди

    Дунё | 13 май, 08:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.