Футбол бўйича ЖЧ—2022 учинчи ўрини учун кечадиган учрашувга ҳакамлар тайинланди.
Хорватия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Абдулраҳмон ал-Жассим бошчилигидаги қатарлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб юборади. Унга қанотларда ҳамюртлари ёрдам беради.
VAR тизимида чилилик Хулио Баскунян ва нидерланд Пол ван Букел фаолият олиб боради.
35 ёшли ал-Жассим мундиалда бунга қадар битта ўйинда ишлаганди. Гуруҳ босқичи доирасида АҚШ — Уэльс (1:1) учрашуви мезбон ҳакамга ишониб топширилганди.
Аввалроқ Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги финал ўйини ҳакамлари маълум қилинганди.
Хорватия — Марокаш учрашуви 17 декабрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Ўзбекистон вақти билан 20:00 да бошланади.
Изоҳ (0)