Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Аргентинага учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) ўз фикрларини билдириб ўтди
Аргентинани финалга чиққани билан табриклайман. Футболчиларимни ҳеч нарсада айблай олмайман.Ўйиннинг дастлабки ярим соатида тўпни назорат қилди, баъзан омадинг келади, баъзан эса йўқ. Йигитлар берилмаган бурчак зарбаси, ундан сўнг ўтказиб юборилган ҳужум ва уни оқибатида келиб чиққан пенальтига норозилик билдирди.
Пенальти йўқлиги ҳақида
Менимча, у ерда пенальти йўқ эди. Ливакович нима қилиши керак эди? У қаерга қочиши мумкин эди?
Бу балки янгича қоидадир. Лекин бу ҳақида бизни огоҳлантириб қўйишлари керак эди.
Ҳужумчи етишмаганлиги ҳақида
Афсус, ўйинни бой бердик. Шикоят қилишдан фойда йўқ. Энди қолган ўйинга тайёргарлик кўриш лозим.
Яхши вазиятлар яратдик, бироқ ҳаракатларда аниқлик етишмади. Ҳақиқий ҳужумчи етишмади.
Златко Далич, Хорватия терма жамоаси бош мураббийи
Изоҳ (0)