Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ—2022 ярим финали доирасида Хорватияга қарши кечган ўйинда (3:0) майдонга тушди. Учрашувда футболчи гол ва голли узатма амалга оширди.
Бу Месси учун Жаҳон Чемпионатларидаги 25-ўйин бўлди ва Лео бу борада рекордчи Лотар Matteусга етиб олди. Германиялик футболчи ҳам мундиалларда 25 та ўйинда иштирок этган. Лео финалда майдонга тушадиган бўлса, мутлақ рекордчига айланади.
Жаҳон Чемпионатида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича топ-5 ликдан Мирослав Клозе (24), Паоло Мальдини (23) ва Криштиану Роналду (22) ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)