Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони сезиларли даражада пасайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 12 декабрь куни 58 кишида касаллик қайд этилган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 1 нафари Наманган вилоятида,
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 46 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Изоҳ (0)