Бухоро вилояти Когон туманида чет эл валютасининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Когон туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Пешку тумани марказий деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.А. фуқаро Д.А.га жами 200 минг рублни 36 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)