Ярмарка доирасидаги Ўзбекистон ҳунармандлари кўргазмасида халқаро ва миллий кийим-кечак ҳамда заргарлик буюмлари ҳам намойиш этилмоқда.
«Бу туристик ярмарка чет мамлакатларидан келганлар учун катта имконият. Биз ҳам Тожикистон номидан ҳунармандчилик ишлари билан қатнашяпмиз. Ўзбекистонга биринчи маротаба келишим. Яқин кунларда Фарғона водийсига ҳам боришни режалаштиряпман. Риштонда кулолчилик, сопол буюмлар тайёрлаш соҳаси ривожланган, у ердаги ҳунармандлар билан танишиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилдим», — дейди Тожикистон халқ устаси, кулол Фозил Насиров.
Ярмарка 1995 йилдан буён ҳар йили БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ўтказиб келинаётган сайёҳлик тадбири бўлиб, мазкур кўргазма ҳар йили бутун дунёдан сайёҳлик соҳасининг юзлаб мутахассисларини ўзида жамлаб, халқаро миқёсда ривожлантириши учун шароит яратади.
Изоҳ (0)