• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    30 йиллик муаммо ҳал бўлди: Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунларни имзолади

    Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси билан икки қардош халқ ўртасидаги ҳурмат ва яхши қўшничилик мустаҳкамланиб, 30 йилдан бери ҳал бўлмаёган масалалар келишилмоқда. Мазкур халқаро шартномалар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири V.Норов бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил 3 ноябрда Бишкек шаҳрига ташрифи чоғида имзоланган. Бу ҳақдаги қонунлар Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 14 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2022 йил 18 ноябрда маъқулланган. Уларни ратификация қилиш бўйича Қирғизистон қонунларини Қирғиз Республикаси Президенти 2022 йил 29 ноябрда имзолаган.

    Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома 13 та моддадан иборат. Унда ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 км бўлган чизиғи белгиланди.

    Ўзбекистонга 4957 гектардаги Андижон сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1019 гектар яйлов ерлари берилади.

    Шунингдек, Қирғизистонга Андижон сув омборининг қурилмай қолган Кампиробод чап қирғоқ канали учун «Ғовасой» участкасидан 12 849 гектар ер майдони компенсация тарзида берилади. Бунда, Қирғизистон томони «Ғовасой» дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, сувнинг техник ифлосланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади.

    Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш масалаласи ва Сўх туманидаги «Чашма» булоғи жойлашган участка алоҳида шартномалар билан тартибга солиниши келишиб олинди. Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация ишлари тўла тугалланмагунча Давлат чегарасини назорат қилиш ва қўриқлаш ердан ҳақиқий фойдаланиш чегаралари бўйлаб амалга оширилади.

    Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим 11 та моддадан иборат. Унда Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича Қўшма комиссия (Ўзбекистондан – сув хўжалиги вазири) тузилди ва унинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Ўзбекистон ва Қирғизистон томонидан Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органлари (Ўзбекистон томонидан – Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси) ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби белгилаб берилди.

    Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича Битим томонларининг ўзаро мажбуриятлари акс эттирилди. Ўзбек томони сув омборидаги сув сатҳини 900 горизонталдан юқори бўлмаган сатҳда ушлаб туриш, Қирғизистон фуқароларининг сув омбори сувига эркин кириши ва ундан фойдаланишини (ҳайвонларга сув бериш, суғориш, балиқ овлаш) таъминлаш, атрофида муҳандислик-техник иншоотларни ўрнатмаслик мажбуриятларини олган. Қирғизистон томони сувни муҳофаза қилиш зоналари ўрнатилиши, ундан фойдаланиш режимига риоя этилишини таъминлаш мажбуриятларини олган.

    Андижон сув омборининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар келишиб олинди. Унга кўра, Ўзбекистон томони сув омборининг хавфсизлигини таъминлайди, эксплуатация қилади, техник хизмат кўрсатади, Қирғизистон томони билан келишилган лимитлар доирасида сув чиқаради.

    Умуман айтганда, чегара чизиғини делимитация қилишни якунига етказиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиб, ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмайди.

    Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилади. 2,5 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва 500 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилиш учун 8 мингга яқин фермер хўжаликларини сув билан узлуксиз таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

    Аввалроқ Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара битимини ратификациялаш тўғрисидаги қонунни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

    30.11.2022, 16:51   Изоҳ (0)   17381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Судланувчиларнинг ҳар қандай илтимоси инобатга олиняпти. Бу жуда ноодатий». Инсон ҳуқуқлари фаоли Нукус воқеалари бўйича суд мажлиси ҳақида гапирди

    30.11.2022, 16:34

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун тушди

    30.11.2022, 16:15

    Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради

    30.11.2022, 16:14

    МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас

    30.11.2022, 16:08

    «Коррупционeрлар суваракка ўхшайди» — Акмал Бурҳонов

    30.11.2022, 15:21

    «Халқ кўтарилса керак дегандим, аммо бу даражада уруш бўлишини ўйламаганман». Нукус воқеаларида гумонланаётган журналист Лолагул Қаллиханова

    30.11.2022, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.