Кўпчилик ҳали ҳам музлаткични муздан тушириш муаммосига дуч келмоқда. «Woman.ru» нашри бунинг осон усулини маълум қилди.
Аксарият одамлар музлаткични муздан туширишни қийин деб билади, кимдир қўшниларнинг уйига сув оқмаслиги учун бутун полни сочиқ билан қоплайди, бошқалари эса музлаткичнинг деворларидан музларни мустақил равишда синдиришга ҳаракат қилади.
Ўз кузатувчиларига Рендуҳ номи билан маълум бўлган тиктокер Ренанинг айтишича, баъзи музлаткичлар ва совиткичлар ўз-ўзини муздан тушириш тизими билан жиҳозланган, бироқ бошқаларини ташқи таъсир орқали амалга ошириш керак.
Аввало музлаткични санитария-гигиена меъёрларига риоя қилиш учун вақти-вати билан муздан тушириш жуда муҳим. Бу орқали ёқимсиз ҳид ва қурилманинг ишлаши пайтида пайдо бўладиган ва тўпланадиган жуда кўп микроорганизмлардан халос бўлиш мумкин.
«Музлаткич ҳар доим совиганида, унда муз пайдо бўлади. Бунинг сабаби шундаки, атмосферадаги намлик буғланишдан музлайди. Майда сув томчилари ҳавода музлаб қолади», — дея тушунтиради Рена.
Блогернинг аниқлик киритишича, агар қурилманинг музи ўз-ўзидан эриётган бўлса, баъзи қисмлар синса, эшик жуда узоқ вақт очиқ қолса ёки ҳаво сизиб чиқса, ушбу ҳолат юзага келади.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, агар музлаткичда автоматик муздан тушириш функцияси бўлмаса, унда музни табиий усул билан эритиш керак: Бунинг учун музлаткич ўчирилади ва музи эриши учун эшиклари очиб қўйилади.
Ренанинг ўзи бу борада буғ чиқарувчи қурилмадан фойдаланади. Ҳақиқатан ҳам муз кўп бўлса, бир неча соат вақт кетиши мумкин. Аммо блогернинг айтишича, бу ҳаммаси табиий эриши учун бир неча кун кутгандан кўра яхшироқдир.
TikTok фойдаланувчиларидан бир қанчаси ҳам қўлда ишлайдиган буғ чиқарувчи қурилма ғояси ҳақиқатан ҳам яхши эканини тасдиқлади.
Изоҳ (0)