Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида туристик агентликлар, туроператорларнинг хизматлари, брон қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми ҳақида маълумот берди.
Маълум бўлишича, 9 ой давомида республика бўйича 315,2 миллиард сўмлик туристик хизматлар кўрсатилган. Ушбу хизматларнинг энг катта ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилган — 226,3 миллиард сўм.
Ҳудудлар кесимида туристик агентликлар, туроператорларнинг хизматлари, брон қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлари ҳажми қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 2,2 миллиард сўм;
- Андижон – 1,8 миллиард сўм;
- Бухоро – 10,7 миллиард сўм;
- Жиззах – 0,8 миллиард сўм;
- Қашқадарё – 2,5 миллиард сўм;
- Навоий – 3,0 миллиард сўм;
- Наманган – 6,7 миллиард сўм;
- Самарқанд – 20,7 миллиард сўм;
- Сурхондарё – 1,2 миллиард сўм;
- Сирдарё – 1,0 миллиард сўм;
- Тошкент – 6,8 миллиард сўм;
- Фарғона –8,4 миллиард сўм;
- Хоразм –23,1 миллиард сўм;
- Тошкент шаҳри – 226,3 миллиард сўм.
Изоҳ (0)