Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон—Франция бизнес-форумининг очилишида Франция Республикаси савдо вазири-делегати, Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси Оливер Бешт сўзга чиқди.
Оливер Бешт Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи икки томонлама муносабатлар фаоллашганининг янги белгиси эканини, мамлакат иқтисодиёти юксалишида ишбилармон доираларнинг ўрни муҳимлигини таъкидлаган.
«Иқтисодий ўсишда бизнес алоҳида ўрин тутади, шунинг учун ҳам ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш олий даражадаги муҳокамалар кун тартибидаги энг муҳим масалалардан биридир. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий мулоқотни ривожлантиришнинг калитидир. Истиқболли йўналишлар қаторида энергетика, юқори технологиялар, транспорт ва логистика, ижтимоий хизматлар ҳам бор
Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни фаоллаштиришда янги босқич ҳисобланади», — деди Оливер Бешт.
Изоҳ (0)