«Ўзгидромет» 21—24 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 22—24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 21—22 ноябрда 5-10 даража илиқ, 23 ноябрда 10-15 даража илиқ, 24 ноябрда 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 22—24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 23—24 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 21—22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 23—24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21—22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 23—24 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 22—24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21—22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 23—24 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 22—24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21—22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 21—22 ноябрда 11-16 даража илиқ, 23—24 ноябрда 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21—22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 21—22 ноябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 23—24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21—22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 21—22 ноябрда 0-5 даража илиқ, 23—24 ноябрда 3-8 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)