Қамчиқ довонида Volvo юк машинаси ёниб кетди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг хабар қилишича, ҳодиса 18 ноябрь куни соат 03:00 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 233-километрида юз берган.
Қисқа туташув натижасида келиб чиққан ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)