Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишидаги охирги — 7-бекат 2 ҳафтадан ортиқ муддатга ёпилади. Бу ҳақда метрополитен ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон йўл ўтказгич қурилмоқда. Ўтказгичнинг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларининг демонтаж ва монтаж ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан 7-бекат 21 ноябрдан 6 декабрь кунига қадар ўз йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди. «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.
Шунингдек, йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)