Bne IntelliNews онлайн нашрида «Ўзбекистон 2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган АКТ ҳафталигида IT соҳасидаги муваффақиятларни намойиш этди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Мақолада ёзилишича, Ўзбекистонда ICTWeek-2022 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган улкан иқтисодий ислоҳотлар дастури самараларини кенг намойиш этиш имконини берган.
«Жаҳон банки Ўзбекистон мисли кўрилмаган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни бошидан кечираётганини таъкидлади. ICTWeek-2022 кўргазмасида маърузачилар ҳам бунга далилларни эътироф этди: Ўзбекистон айни пайтда электрон ҳукумат рейтинги бўйича дунёда 9-ўринни эгаллаб турибди, бу ўтган йилга нисбатан 18 поғона юқори. Мамлакатнинг бундан ҳам юқорига кўтарилиши кутилмоқда
Вазир Шерзод Шерматов Тошкент технопарки иштирокчи бўлган резидентлар 2028 йил 1 январга қадар солиқлардан тўлиқ озод этилганини айтди. Ушбу соҳа ходимларига бериладиган IT визаси эса Ўзбекистон фуқаролари билан деярли бир хил ҳуқуқларни тақдим этади ва уларга кўчмас мулк сотиб олиш имконини беради», — деб ёзади Британия нашри.
Изоҳ (0)