Навоийда Lacetti йўлдан ўтаётган икки аёлни уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, воқеа 15 ноябрь куни соат 17:50 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Имом ал-Бухорий кўчасида юз берган. Ҳайдовчи Х.А. Lacetti’ни бошқариб кеаётганида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни пиёда кесиб ўтаётган икки аёл — А.А. ва Б.Б.ни уриб юборган.
Оқибатда аёллар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳри ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)