UFC собиқ жангчиси Энтони Жонсон 13 ноябрь куни 38 ёшида оғир касаллик сабаб вафот этди.
Энтони MMA’даги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (17 таси нокаут билан), 6 тасида эса мағлуб бўлганди.
У UFC’да Гловер Тейшейра, Райан Бадер, Александер Густафссон, Антонио Ногейра каби таниқли жангчиларни нокаут билан ютган. Дениел Кормьега қарши икки бор чемпионлик жангида иштирок этган ва иккисида ҳам мағлуб бўлган.
Жонсон ўзининг сўнгги жангини 2021 йил 7 майида Bellator 258 доирасида Хосе Барросга қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)