Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Россияни «четда қолган давлат» деб атади ва унинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини камайтириш режасини таклиф қилди. Унинг фикрича, мамлакатлар Россия энергиясига қарамликни камайтириши ва янада кўпроқ озиқ-овқат ишлаб чиқариши керак.
Сунакнинг режаси қуйидаги беш банддан иборат:
- «Келаётган қишда кўмакка кўп энг муҳтож бўлганлар»ни қўллаб-қувватлашда давом этиш. Бош вазир Буюк Британия Украинага, унинг фуқароларига электр энергияси учун тўловлар бўйича ёрдам беришда давом этишини, шунингдек, дунё бўйлаб очарчиликнинг олдини олиш чораларини кўраётганини таъкидлади.
- Имкони бўлган давлатлар кўпроқ озиқ-овқат ишлаб чиқариши ва захираларни бўшатиши керак. Риши Сунак Россияни озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланишда айблади (Москва бу даъвони бир неча бор рад этган) ва БМТнинг «дон битими»ни узайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
- Таъминот занжирлари хавфсизлигини таъминлаш ва Россия каби мамлакатларга энергия бўйича қарамликдан тезда чиқиб кетиш.
- Эркин бозорлар ва очиқ глобал иқтисодиётни ривожлантиришга содиқ қолиш.
- Ўз кучини ривожланаётган мамлакатлар учун «кредит тузоқлари» яратишга йўналтираётганларни аниқлаш, шунингдек, инфляциянинг ўсишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш.
Изоҳ (0)