Сурхондарёнинг олис ҳудудларидаги мактаб филиалларида таълим олаётган ўқувчиларнинг асосий мактабга қатнаши учун 26 та Damas ажратилди.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, машиналар Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши қарори асосида, вилоят бюджетининг 2022 йил I чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан сотиб олинган.
Damas’лар вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 26 та умумтаълим мактабларига берилган бўлиб, вилоятдаги шароитлари мавжуд бўлмаган мактаб филиаларида таълим олаётган ўқувчиларни асосий мактабларга ташиш учун хизмат қилади.
«Куннинг жазирамаси, қишнинг қаҳратонида олис мактабларга қатнайдиган 789 нафар ўғил-қизларнинг қувончи чексиз. Улар барча шароитлари мавжуд мактабларга транспорт воситасида қатнашади. Вилоятдаги 26 та таъмирталаб мактаб филиалларининг фаолияти тугатилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)