• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Олимлар томонидан тасдиқланган: ҳаёт давомийлигига бир неча йил қўшадиган 6 та оддий одат

    Олимлар кайфиятни кўтарадиган ва саломатликни яхшилайдиган бир нечта энг оддий одатларнинг рўйхатини тузди, деб ёзади «Lisa.ru».

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Тез-тез табассум қилинг

    Табассум қиладиган одамлар ёшроқ кўринади, камроқ касал бўлади, ўзларини яхши ҳис қилади, тушкун кайфиятдан шикоят қилмайди ва ҳаётда муваффақиятли бўлади, чунки уларнинг атрофидаги одамлар маъюс кишиларга қараганда ижобий фикрлайдиган инсонларга ёрдам беришга тайёр. Инсон табассум қилганида, юз мушакларининг нерв учлари асаб тизимига ҳамма нарса яхши экани ҳақида сигнал юборади ва у эндорфинлар — организмни ёшартирувчи ва даволовчи бахт гормонларини ишлаб чиқара бошлайди.

    Банан истеъмол қилинг

    Шунингдек, олма, сабзи ва бошқа мева ва сабзавотлар қаторида бананни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Овқатлар орасида кунига камида уч марта ўсимликка асосланган газакларни истеъмол қилиш лозим. Ушбу рацион билан вазнни назорат қилиш ва қондаги холестерин ҳамда глюкоза миқдорини бир хил даражада ушлаб туриш осонроқ бўлади. Бу эса гипертония, атеросклероз ва қандли диабетга дучор бўлиш хавфини камайтиради. Айнан шу касалликлар саломатликни ёмонлаштиради, эрта қаришга ва ҳаётнинг қисқаришига олиб келади. Агар соғлом бўлишни истасангиз, банан ва мевалар кўпроқ ўрин олган рационига ўтиш лозим. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, ҳар қандай организм жисмоний фаолиятга муҳтож. Кунига 4-7 минг қадам ташлаш мақсадга мувофиқдир.

    Кечикишга одатланманг

    Иш, муҳим учрашув, поликлиника, болалар боғчаси, театр ёки вокзалга кечикканда дуч келадиган кундалик стресс, олимларнинг фикрига кўра, камида умрни уч йилга қисқартиради. Учрашувга белгиланган вақтда эмас, балки 5-10 дақиқа олдин келишга ҳаракат қилиш лозим. Баъзида шу 10 дақиқалик фарқ жуда ҳам муҳим. Мобил телефонга овозли сигналлар ўрнатиш тавсия этилади: телефон кечикмаслик кераклигини эслатиб турсин. Вақт ўтиши билан бундай сигналларга бўлган эҳтиёж ўз-ўзидан йўқолади, чунки аниқлик одат тусига айланади.

    Қўлларни ювишни унутманг

    Бу шунчалик аниқки, у ҳақда гапиришга ҳожат йўқдек туйилади. Инсон болалигидан қўл ювиш одатини ривожлантиради. Аммо бу барча ҳолатларга тегишлими? Эҳтимол, уйда овқат ейишдан олдин қўл ювишни унутмаслик мумкин, лекин кафе, иш ёки йўлда (поезд, самолёт) газак истеъмол қилсганда, кўпчилик гигиена қоидаларига эътибор бермайди. Бундан ташқари, кўпчилик ушбу жараённи расмий равишда бажаради: кафтларга совун суртдилади, қўллар жўмрак остига қўйилади ва ҳаммаси тамом. Аслида эса совун суртилган қўллар ҳар томондан 20 сония давомида яхшилаб кўпикланиши, кўпик яна 40 сония давомида илиқ сув оқимида ювилиши керак.

    Жисмоний машқлар ва гимнастика билан шуғулланинг

    Иккисини чалкаштириб юбормаслик лозим. Жисмоний машқлар — бу организмнинг тезроқ уйғониши ва иш ритмига кириши учун эрталаб амалга ошириладиган кичик машқлар тўплами. Бундай комплекснинг давомийлиги 5-7 дақиқа. Жисмоний машқлардан сўнг чарчоқ эмас, аксинча қувноқ кайфият бўлиши лозим. Аммо гимнастика бутунлай бошқа масала. Бу жиддий фитнес машғулотидир ва ундан кейин дам олиш керак. Машқларнинг табиати ва кетма-кетлигини тез-тез ўзгартирмаслик жуда муҳим, шунда улар мушаклар хотирасига жойлашади ва одат тусига киради.

    Салом беринг ва ташаккур айтинг

    Лифтдаги қўшниларга, дўкондаги сотувчиларга, метро кассирларига, бир сўз билан айтганда, кун давомида дуч келган барчага салом беринг. Ва ҳар бир кичик нарса учун ҳам раҳмат дейишни унутманг. Хушмуомалалик формулалари катта ҳиссий салоҳиятга эга: улар қанчалик тез-тез такрорланса, бошқалардан шунчалик ижобий энергия олинади. «Кунингиз хайрли ўцин!» дейиш одат тусига айланса, бошқалар ва ўзингиз учун ҳам фақатгина фойдали бўлади, холос.

    Мавзуга доир:

    • Кечаси ишлаш организм учун зарарлими?
    • Офис ходимларига қандай касалликлар таҳдид солади?
    • Организмда қандай модда етишмаслиги натижасида ширинликка бўлган иштиёқ кучаяди?

    10.11.2022, 20:32   Изоҳ (0)   11581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ацетон ўрнига: кийимлар ва тирноқлардаги лакни қандай қилиб осон кетказиш мумкин?

    10.11.2022, 13:34

    Нима сабабдан товонлар оғрийди?

    10.11.2022, 12:55

    Сартарошлар сочларда синаб кўрмайдиган ва сизга ҳам маслаҳат бермайдиган 13 та ҳолат

    09.11.2022, 12:43

    Пишлоқ, шоколад ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ҳам истеъмол қилиш мумкин бўлган бошқа маҳсулотлар

    07.11.2022, 21:34

    Қотиб қолган лакни уй шароитида ўз ҳолатига келтиришга ёрдам берадиган лайфхаклар

    07.11.2022, 19:33

    Яроқсиз буюмларни ҳам янги кўринишга келтира олган инсонларнинг меҳнат маҳсули акс этган суратлар

    07.11.2022, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.