Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Давлат хизматчиларининг совға олиши бўйича янги тартиб: Адлия вазирлиги унинг қандай бўлишини тушунтирди

    09.11.2022, 22:09 21862

    Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг совға олиши бўйича янги тартиб ўрнатилиши ҳақида хабар берилган эди. Адлия вазирлиги ушбу ўзгариш юзасидан тушунтириш берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, мамлакатда давлат фуқаролик хизмати тизимини тартибга солишга қаратилган махсус қонун қабул қилиниши натижасида Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солиш имкони яратилмоқда.

    Шунингдек, бугунги кунда давлат фуқаролик хизматида коррупцион хавфни минималлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси юзасидан ижтимоий тармоқларда, электрон оммавий ахборот воситаларида турли нотўғри талқинлар пайдо бўлмоқда.

    Қуйида низомдан кўзланган асосий мақсад ва бу йўналишдаги хориж тажрибасидан айримларига тўхталиб ўтилади.

    Биринчидан, бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда давлат хизматчилари томонидан турли маросимлар, тадбирлар, учрашувлар давомида совғалар бериш ва қабул қилиш анъанаси мавжуд. Бу анъана меҳмондўстлик, иш юритишда ўзаро ҳурмат каби қадриятлар устига қурилган. Низом лойиҳасидан асосий кўзланган мақсад эса давлат фуқаролик хизматчиларининг мана шу қадриятларини ҳуқуқий тартибга солиш, унинг коррупцион хавфга айланмасдан туриб аниқ чегараларини белгилашдан иборат.

    Умуман олганда, низом лойиҳаси орқали давлат фуқаролик хизматчиси томонидан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш талаблари ҳамда аниқ мезонлари белгиланади.

    Иккинчидан, низом лойиҳасида совға қабул қилишнинг талаблари, аниқ миқдори белгиланган. Унга кўра, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан совғалар фақат хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин. Умумий қоидага кўра совғанинг қиймати БҲМнинг 5 бараваридан кўп бўлиши мумкин эмас.

    Ушбу нормалардан англашиладики, давлат фуқаролик хизматчилари фуқаролар ёки бевосита бошқа манфаатдор шахслардан муайян ишни ҳал қилиб бериш ёки келгусидаги манфаатлар учун совға олмайди, бу қонунлар билан тақиқланган.

    Низом лойиҳаси давлат фуқаролик хизматчиларига фуқаролардан совға олишига рухсат бермайди.

    Учинчидан, давлат фуқаролик хизматчиларининг совға олиш масаласи бир қатор ривожланган давлатлар томонидан ҳуқуқий тартибга солинган, хусусан, давлат фуқаролик хизматчиси қабул қилиши мумкин бўлган бир марталик совғанинг қиймати АҚШда 20 доллар, йиллик миқдори сенаторлар учун 350, конгрессменлар учун 250 АҚШ долларидан ошмаслиги лозим, Сингапурда 50 Сингапур доллари, Буюк Британияда 140 фунт стерлинг (160 АҚШ доллари), Францияда 35 евро (34 АҚШ доллари), Россияда 3 минг рубль (49 АҚШ доллари) Грузияда 150 лари (54 АҚШ доллари) этиб белгиланган.

    Мазкур низом лойиҳаси давлат фуқаролик хизматида коррупциянинг олдини олиш соҳасида ҳуқуқий базани такомиллаштиришга хизмат қилади. ОАВ, журналистлар ва блогерларни қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг лойиҳаларини кенг жамоатчиликка етказишда нотўғри талқинга йўл қўймасликка чақирамиз, — дейилади хабарда.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон гендер маълумотлар индексида энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди

    Бугун, 11:30

    Украина Россиянинг Қора денгиз флоти қароргоҳига зарба беришда Storm Shadow ракеталаридан фойдаланган — ОАВ

    Бугун, 11:08

    32 ёшли Давид де Хеа фаолиятини якунлаши мумкин

    Бугун, 10:30

    “Ўзгидромет” 24 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Бугун, 10:24

    “Барселона” Хави билан ҳамкорликни давом эттиради 

    Бугун, 10:12

    “Шарқ” мажмуасининг қайси бинолари маданий мерос объекти экани текширилади

    Бугун, 10:08

    Байден Зеленскийга узоқ масофали ATACMS ракеталарини ваъда қилди

    Бугун, 08:38

    Ушлаб қолинган миллионлаб рубль ва таркибида озонни бузувчи моддалар – Божхона қўмитаси йирик қонунбузарлик ҳолатларини аниқлади

    Бугун, 08:20

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    Бугун, 01:12

    Тавсия этамиз

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    Намангандаги болаларнинг оммавий заҳарланиши Соғлиқни сақлаш вазири назоратида экани маълум қилинди

    07:00 / 22.09.2023

    “Беш-олти фуқаро ўтирибди. Орқа эшикдан чиқиб кетинг хўжайин, деб сизни халқдан узиб қўядиганлар ҳам бўлади” — Зоир Мирзаев раҳбар инқирози ҳақида

    23:00 / 21.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Чустдаги болалар заҳарланиши бўйича Бош прокуратура жамоатчиликдан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради 

    01:00 / 22.09.2023

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    13:00 / 22.09.2023

    Чустда болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ишдан олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

    13:00 / 22.09.2023

    Шавкат Мирзиёев Чустдаги болалар заҳарланиши ҳолатига муносабат билдирди

    19:00 / 22.09.2023

    Украина Қуролли кучлари Россиянинг асосий мудофаа чизиғини ёриб ўтди — WSJ

    19:00 / 22.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?