Ҳиндистонда туғилган шахс Ўзбекистон қонунчилиги бўйича жиноий жавобгарликка тортилди, деб хабар бермоқда ИИВ Киберхавфсизлик маркази.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида жойлашган Indorama agro МЧЖ вакиллари вилоят ИИБга мурожаат қилган. Унда Telegram мессенжеридаги гуруҳда Раҳул номли фойдаланувчи ишчи ходимларни инглиз тилида ҳақорат қилгани, бу бир қанча ишчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани билдирилиб, унга нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Telegram’да ҳақоратли сўзларни ишлатган шахс Ҳиндистонда туғилган, ҳозирда Indorama agro МЧЖда ишловчи К.Р. экани аниқланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)