Тошкент вилояти ҳокимлиги Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг Оҳангарон туманидаги 397 гектар ерни 1 триллион сўмга ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритгани бўйича расмий баёнот берди.
Унда айтилишича, Пискент туман ҳокими ўз хатти-ҳаракатлари юзасидан вилоят ҳокимига ёзма равишда тушунтириш берган.
Раҳимжон Рихсиевга ўз фаолиятида дуч келаётган ноаниқлик ёки бошқа муаммоларни юқори турувчи ташкилотлар, тегишли идоралар билан биргаликда музокара, мулоқот шаклида, расмий каналлар орқали ҳал этиш лозимлиги уқтирилган.
«Айни пайтда аукционда ижарага қўйилган ерларнинг савдоси бўйича юзага келаётган муаммолар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича ўрганишлар бошланган. Бу ҳақда кейинроқ қўшимча ахборот берилади», — дейилади расмий баёнотда.
Изоҳ (0)