Fix Price Ўзбекистондаги барча дўконларини франчайзи эгаларига ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га компания молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.
Сентябрь ойи охирида Ўзбекистонда Fix Price томонидан бошқариладиган бирорта ҳам дўкон қолмади.
Июнь ойида у 10 та савдо нуқтасига эга бўлган бўлса, 2021 йил сентябрь ойида бу кўрсаткич 42 тани ташкил қилганди.
Ҳозирда франчайзинг асосида фаолият юритувчи дўконлар рўйхати сезиларли даражада кенгайди — 19 та. Ёзда бу кўрсаткич учтага тенг эди.
Йил бошидан компания жами 32 дўконини ёпди. Бундан ташқари, Fix Price 2022 йилда Ўзбекистонда ўзи бирорта ҳам янги дўкон очмаган.
Латвия, Грузия ва Қирғизистондаги Fix Price компания тармоқларини ҳам ҳозирда франчайзи эгалари бошқаради.
Аввалроқ Fix Price Ўзбекистондаги дўконлар сонини кескин камайтиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (1)
Франчайзи узи нима дегани?