Ўзбекистонда маҳкумлар учун давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш имконияти яратилади. Бу ҳақда жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритилади.
Унга кўра, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар электрон давлат хизматлари, шу жумладан, нотариат хизматларидан фойдаланиши учун жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти томонидан алоҳида хона ажратилади.
Шунингдек, маҳкумлар учун мазкур хона веб-камера ҳамда дунё ахборот интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозланади.
Изоҳ (0)