Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел музокаралари чоғида сўз эркинлигини таъминлаш масаласига тўхталиб ўтилди.
Президент матбуот котибининг маълум қилишича, бу борада Ўзбекистонда қилинаётган ишлар ҳақида гапирилди. Давлат раҳбари Ўзбекистон сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида Европа Иттифоқи билан амалга оширилаётган жуда яқин ва очиқ ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Ушбу йўналишдаги ишларнинг натижаларини баҳолаш ва оммавий ахборот воситаларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Шарл Мишелни «Кўксарой» қароргоҳида кутиб олди
Изоҳ (0)