Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Орловда сафарбарлик чақирув қоғози олган ўзбекистонликлар билан учрашди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, ватандошлар билан бир қаторда улар ишлаётган ташкилот раҳбари билан ҳам суҳбатлашилган. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига хатолик туфайли сафарбарликка жалб қилиш учун чақирувлар берилган. Бу ҳақда иш берувчидан расмий хат олинди.
Россия президенти қарорига мувофиқ, чет эл фуқароларини сафарбарликка жалб қилиш мумкин эмаслиги юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг иш ва яшаш шароитлари билан танишилди.
Агентлик ўзбекистонлик меҳнат мигрантларидан яна бир бор ҳарбий ҳаракатларга аралашмасликни, низоли ҳудудларга бормасликни ҳамда бундай ҳолатларга дуч келса, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа ваколатли ташкилотларга мурожаат қилишларини сўради.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)