«Lapsus$» номли хакерлар гуруҳи Португалиядаги энг машҳур газеталаридан бири «Expressо» ва мамлакатдаги энг йирик «Impresa» медиа гуруҳига тегишли «SIC» телерадиокомпаниясига киберҳужум уюштирди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу нашрларнинг веб-сайтларига кириш имкони чекланган. Киберҳужум ортидан 50 терабайтлик корпоратив маълумотлар ўғирланган.
Маълумот ўрнида, ўтган ой худди шу гуруҳ Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтларини бузиб кириб, бир нечта тизимларни, жумладан, рақамли эмлаш сертификатларини бериш тизимини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)