• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Исроил ўз хавфсизлиги нуқтаи назаридан Украинага мудофаа тизимларини етказиб бера олмайди» — Герцог

    Исроил мамлакат хавфсизлиги нуқтаи назаридан Украинага ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб бера олмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ицхак Герцог айтиб ўтди, деб ёзади CNN.

    Ицхак Герцог

    Ицхак Герцог
    Фото: EPA

    Исроил президенти маълум қилишича, гап муайян сирлар ҳақида бормоқда, улар душманлар қўлига тушмаслиги керак.

    «Шундай қурол борки, бизда ҳатто унинг экспорт учун версияси йўқ. Шундай нарсалар борки, улар душманларимиз қўлига тушиб қолишини хоҳламаймиз. Лекин ёрдам беришимиз мумкин бўлган ҳамма нарсаларда кўмак кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз», — деди Герцог.

    Унинг бу баёноти Украина мудофаа вазири Алексей Резниковнинг Исроилга «Темир гумбаз» мудофаа тизимини сўраб қилган мурожаатига жавобан янграган.

    Исроил президенти АҚШда президент Жо Байден билан учрашди. Учрашув, асосан, Эрон муаммосига, шу жумладан, Эроннинг Украинадаги урушга аралашувига бағишланди.

    Ицхак Герцог Эрон Россияга қурол етказиб бераётгани, у эса Украинада тинч аҳолини ўлдиришда қўлланилаётганини қоралади. Бундан ташқари, президентлар Эрон ядро дастурини ва Эрон ҳукуматининг намойишларда ўз фуқароларига қарши хатти-ҳаракатларини муҳокама қилди.

    Ундан аввал эса Герцог давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашиб, Исроил Эрон Россияга учувчисиз учар қурилмалар етказиб бераётгани ҳақида разведка маълумотларини тақдим этганини билдирди.

    Аввалроқ Исроил президенти Ицхак Герцог АҚШга ташрифи чоғида Россия Украина ҳудудида Эрон дронларидан фойдаланганига оид далилларни эълон қилиши ҳақида хабар берилганди.

    Исроил ва Украина муносабатлари

    13 октябрь куни Киев вилоятида муҳим инфратузилма объектлари камикадзе дронлар зарбаларига учраган эди. Шундан кейин Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Исроил ҳукуматига расмий нота юбориб, Киевга ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказишни сўрашини маълум қилганди.

    18 октябрь куни Исроил ва Украина мудофаа вазирлари Бенни Ганс ва Алексей Резников ўртасида телефон орқали мулоқот ўтказилиши керак эди, бироқ Исроил томони сўнгги лаҳзада қўнғироқни рад этди.

    Музокаралардан бош тортилишини нашр Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг баёноти билан боғламоқда, у аввалроқ «Исроил томонидан Киевга қурол-яроғ берилиши мамлакатларимиз ўртасидаги барча давлатлараро муносабатларни бузиши» ҳақида огоҳлантирганди. Эртаси куни Ганс Исроил Украинага қурол тақдим этмаслигини маълум қилди.

    Кейинроқ эса Исроил Украина ҳарбийларига Эрон дронларига қарши курашиш учун зарур бўлган разведка маълумотларини тақдим этиб келгани маълум бўлди.

    «Темир гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимини Украинага ўтказиш масаласи 2021 йил сентябрида ҳам кўтарилган эди. Ўшанда Politico манбасига таяниб, америкалик конгрессменларнинг баъзилари Киевга иккита шундай тизимни етказиб беришни таклиф қилганини ёзган. Нашр суҳбатдошига кўра, бу «Украинанинг Россиядан бўлаётган таҳдидни зарарсизлантиришга» ёрдам бериши керак эди.

    Россиянинг Украинадаги босқини бошланганидан бери Исроил мамлакатга гуманитар ёрдам, шунингдек, ўқ ўтказмайдиган жилет ва дубулға каби жиҳозлар етказиб берди. Бироқ Украинанинг Исроилдаги элчиси Евгений Корнийчук бу таъминотда муаммолар борлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, Исроил Украина сўраганидан анча кам жилет ва дубулға жўнатган, шунингдек, маҳсулотлар бешинчи эмас, учинчи тоифада бўлгани сабабли самарасизроқ бўлган.

    Эрон дронлари

    Россияга камикадзе дронларни Эрон етказиб бераётгани ҳақида АҚШ ва Европа мамлакатлари ҳукуматлари гапирганди. Бу ҳақда Америка ОАВлари ҳам ёзганди. Хусусан, The Washington Post манбаларига кўра, Теҳрон Москвага «ўнлаб» Mohajer-6 ва кўп сонли Shahed-136 учувчисиз учар қурилмаларини тақдим этмоқчи бўлган. 20 октябрь куни Евроиттифоқ Эроннинг дрон ишлаб чиқарувчи Shahed компаниясига қарши санкциялар киритди.

    Россиянинг БМТдаги миссияси Ғарб мамлакатлари маълумотларини дезинформация кампанияси ҳамда Москва ва Теҳронга босим ўтказиш учун тўқиб чиқарилган баҳона деб атади. Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амид Саид Ираваний ҳам дронлар етказиб берилаётгани ҳақидаги айбловлар асоссиз эканини айтганди.

    Мавзуга доир:

    • Зеленский Исроил ҳукуматини урушда ким томонда бўлишни ҳал қилишга чақирди
    • Исроилнинг Украинадаги элчиси нима учун Киевга қурол етказиб берилмаётганини тушунтирди
    • Исроил Эроннинг Суриядаги дрон базасига ҳужум қилди

    27.10.2022, 14:52   Изоҳ (0)   11009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Харьковда 6 ой бункерда яшаган одам, Донецкдаги нефтбазада ёнғин. Урушнинг 245-кунидан фоторепортаж

    27.10.2022, 14:46

    АҚШ янгиланган ядро бомбаларини Европага жўнатиш муддатини олдинга сурди. Улар декабрда келтирилади

    27.10.2022, 13:23

    МДҲ мамлакатлари қочоқ коррупционэрларни бир-бирига топшириш ҳақида келишиб олди

    27.10.2022, 12:52

    Си Цзиньпин АҚШ билан бутун дунё манфаати учун ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

    27.10.2022, 12:51

    NASA Туркманистонда йирик ҳажмда метан сизиб чиққанини аниқлади

    27.10.2022, 12:12

    «Вагнер» Афғонистон махсус бўлинмаларини Украинадаги уруш учун ёлламоқда, улар америкалик инструкторлар томонидан ўқитиб тайёрланган

    27.10.2022, 11:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади




    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда самолёт қўнгач ёниб кетди

    Дунё | 23 июл, 08:39

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.