• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШдаги китларни қутқариб қолган совет денгизчилари, МРБ бошлиғи томонидан ўлдирилган Корея президенти ва сирли «YOGTZE иши». Кун хронологиясида 26 октябрь

    26 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан АҚШдаги китларни қутқариб қолишга ҳисса қўшган совет денгизчилари, Марказий разведка бошқармаси бошлиғи томонидан ўлдирилган Жанубий Корея президенти ва сирли «YOGTZE иши»га оид фактлар ўрин олган.

    АҚШда китларни қутқариб қолган совет денгизчилари

    Бундан 34 йил олдин совет денгизчилари америкаликлар билан бирга муз қуршовида қолиб кетиб, оғир аҳволга тушиб қолган иккита кул ранг китни қутқарган эди. Аляска қирғоғидаги операция уч ҳафта давом этган. Жараённи бутун дунё кузатганди.

    Фото: AP Photo

    Аляска штатидаги Барроу бурнудаги музликларда амалга оширилган «Ўпириш» номини олган операция миллатлараро муваффақиятли ҳамкорликнинг ёрқин намунасига айланганди. Воқеа 1988 йилнинг 7 октябрь куни, эскимос-овчи Рой Ахмаогак тасодифан муз ўртасидаги сувда қамалиб қолган жонзотларга дуч келганидан бошланган. У китларни бир соатга яқин кузатган: «ҳовуз»га қамалган сут эмизувчилар нафас олиш учун зўрға имконият топган. Улар қалин муз қатламларидан қутилишга имкон топа олмаган. Ахмаогакнинг уларга ичи ачиб, чора кўрмаганида улар азобда ўлиб кетган бўларди.

    Эркак «Инупиак» қишлоғидаги қўшниларини ёрдамга чақирган, бироқ ҳамкорликдаги уринишлар ҳам вазифани уддалашга ёрдам бермаган. Ахмаогакнинг муз ёриб, йўл ҳосил қилишга уринишлари самарасиз кетган. Шунга қарамай, китлар эътиборсиз қолдирилмаган. Путу, Сику ва Каник лақабларини олган ҳайвонларни қутқариш учун маҳаллий мер — Жорж Ахмаогак «худди китлардек ўйлаш» лозимлигини айтган.

    Ажабланарлиси, асирларга биринчи бўлиб бутун умри кит овлаш билан шуғулланган одам ёрдамга келган. Тўғри, кул ранг китлар кичик Махаогакнинг одатдаги мақсади бўлмаган. Ушбу турлар ёзни Аляска шимолида ўтказади ва қишлда Мексика қирғоқларига сузиб кетади. Кул ранг китларни овлаш уларнинг йўқолиб кетиш хавфини юзага келтирган, шу сабабли 1980 йиллар охирида улар федерал қонунлар билан ҳимояланган. Денгиз сут эмизувчиларини овлаш тақиқланган.

    Учта китнинг Барроу яқинидаги тузоққа тушиб қолиши ҳозирга қадар тушунарсиз. Олимларнинг тахминича, китлар тўдадан ажралиб қолган ва озиқланиш учун шарққа сузган. Озуқа илинжида чалғиган китлар йўлбошчиларининг Мексика томонда сузиш ҳақидаги сигналидан бехабар қолган. Биологларнинг маълумотларига кўра, бу каби вазиятлар сабаб ҳар кузда бир нечта кит ҳалок бўлади. Денгиз сут эмизувчилари миллий лабораторияси ходими Жим Харви китларнинг бундай ҳалок бўлишини табиий танланиш деб атаган ва биологик нуқтаи назарда уларни қутқаришнинг маъниси йўқлигини айтган.

    Фото: AP Photo

    Тез орада сув эмизувчилар тақдирига маҳаллий биологй Жефф Керолл эътибор қаратган. У китларнинг мустақил қутулишига умид билдирган, аммо аксига олиб ҳаво ҳарорати октябрь учун рекорд даражада тушиб кетган. Совуқ сабаб муз устидаги ёриқ ҳам ёпилиб қолиши ва китлар чўкиб кетиши мумкин эди. Ўшандан Керолл «тревога» кўтариб, кўпроқ одамларни жалб этиш учун бор имкониятини ишга солган.

    Бофорта денгизидаги вазият журналистларни қизиқтириб қўйган. Табиат тузоғига тушиб қолган китлар телеканалларнинг доимий қаҳрамонларига айланган. «Гринпис» ходимлари зарур ускунлар йўқлиги ва ҳеч қандай чора кўра олмасликларини айтган. Ушбу ташкилотнинг воқеа жойига етиб келган фаол Синди Лоури асирларни китларнинг қўшиқлари билан ҳаракатлантиришга мажбур қилиш кераклигини айтган. Унинг фикрича, жонзотларнинг ўзи музни ёриб ўтиб, очиқ денгизга чиқа олиши мумкин бўлган.

    Ахмаогак томонидан китлар аниқланганидан тўққиз кун ўтиб, жонзотларда стресс аломатлари кузатила бошланган. Эскимос аҳолининг кит овловчилари томонидан йиғилиш ўтказилган. Бир нечта овчи китлар қийналмаслиги учун уларни отиб ташлаш таклифини билдирган.

    Океан жонзотларининг қутқарилиши борасидаги гап-сўзлари АҚШ ҳукуматига ҳам етиб борган. Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси фавқулодда ҳолат жойига олимларни юборган. Қутқарув операциясига Миллий денгиз балиқчилик хизматидан бўлган офицер Рон Моррис раҳбар этиб тайинланган. Бир неча кун давомида «ҳовуз»га ўзи юрар кемани олиб келишга уринишга. Аммо бу ғоя ўзини оқламаган. Портловчи моддалардан фойдаланиш ҳам рад этилган. Китларни тўрлар ёрдамида вертолёт орқали кўчириш ҳам амалга ошмаган.

    Мустақил қутулиш ва тўпланган одамлардан қочиш илинжида китлар музларга урилавериб, шикастланган. Сувда уларнинг қони оқа бошлаган.

    Жонзотлар ичида биринчи бўлиб, энг кичикаси — тўққиз ойлик Каник кучини йўқотган. У биғиллаб қолиб, 21 октябрь куни кислород етишмовчилигидан ҳалок бўлган. Фақатгина шунда АҚШ Давлат департаменти шу яқин атрофда бўлган совет кемаси — «Адмирал Макаров» музёрари ва «Владимир Арсенев» кемасини ёрдамга чақирган. Сиёсий жиҳатдан СССР денгизчиларининг «Гринпис» ташкилоти билан муаммолари сабаб қийин тус олган: беш йил олдин ташкилот фаоллари китларнинг ўлдирилишига норозилик билдириб, Сибир станциясига бостириб кирган ва ҳибсга олинганди.

    Фото: AP Photo

    Шунга қарамай, кемалар мурожаатга жавоб қайтариб, 24 октябрь куни белгиланган жойга етиб келган. Улар кун давомида музни ёриш билан шуғулланган. «Бутун мамлакатимиз ва давлатлар каби нафасини ичига ютиб, китларнинг қутқарилишини кузатяпти. Биз ҳайвонларни яхши кўрамиз», — деганди совет офицерларидан бири.

    26 октябрь куни музёрар охир-оқибат йўлак ҳосил қилган. «Ўпириш» иштирокчилари ғалабани нишонлашга тайёрланган, бироқ китлар муз бўлакларидан қўрқиб, денгизга сузишни истамаган. Ўшанда офицер Моррис операция жойини тарк этишга тайёрланаётган «Владимир Арсенев» жамоасидан ҳосил бўлган музаро йўлакни тозалаб беришни сўраган. Натижада китлар очилган канал орқали сузиб кетган.

    Диктаторга айланган Корея президенти

    Бундан 43 йил олдин Жанубий Корея президенти Пак Чон Хи махсус хизматлар агентлари томонидан ўлдирилган эди. Унинг 1972 йилга қадар бўлган режимини мўътадил авторитар дея таърифлаш мумкин. Ҳокимиятга демократик сайловлар орқали келган Чон Хи тўғридан-тўғри, яширин овоз беришга асосалнган сайлов тизимини сақлаб қолган. Кўп партияли тизим, парламент мавжуд бўлган, аҳолининг ҳуқуқлари ва либерал эркинлари бор эди.

    Фото: Monthly.chosun
    Пак Чон Хи режимини кўпчилик коррупциядан ҳоли деб атайди, аммо аслида бундай эмасди. Пакнинг ўзи ростдан ҳам камтарлиги билан ажралиб турган, бироқ атрофидагилар, хусусан, Корея Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Ким Чон Пхил жиддий можароларга аралашиб қолганди. Британиялик тадқиқотчи Майкл Бринга кўра, ўша вақтларда конверт бериш худди Англияда бир финжон чок таклиф қилинганидек Корея иш юритиш этикетига айланган.

    1967 йилнинг 3 май куни Пак ҳокимиятни танқид қилиш ва коррупциявий айбловларга қурилган сайловолди дастури билан президентлик сайловларида иккинчи бор ғалаба эришган (51,5 фоиз овоз билан). 1970 йиллар бошига келиб модернизация муваффақиятларига қарамай, режим легитимлик инқирозини бошдан кечира бошлаган. Иккинчи президентлик муддати якунига қадар Пак ўз режимини сақлаб қолиш йўлини топиши керак эди. Чунки унинг ислоҳотлари сиёсий йўналиш ўзгармаган тақдирганида давом эта олган. Аммо амалдаги конституцияга муводиқ президент мамлакатни кетма-кет фақат икки муддат бошқара олган. Пак эса ҳокимиятни топширишни истамаган.

    Шу сабабли учинчи муддатга сайланиш ҳаёт-мамот масаласига айланган. 1969 йилнинг 17 октябрь куни мазкур таклиф миллий референдум орқали маъқулланган ва 1971 йилда мухолифатнинг қаршиликларига қарамай Пак сайловларда 53,2 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.

    1972 йил 17 октябрь да Пак Чон Хи «Юсин» ёки «Реставрация» номи билан тарихда қолган конституциявий тўнтаришни амалга оширган. Барчаси сиёсий партиялар фаолиятининг тўхтатилиши ва аксарият мухолифатчиларнинг ҳибсга олиниб, фавқулодда ҳолат жорий этилишидан бошланган. Шундан кейин Пак Чон Хи конституцияга президентлик муддатини тўрт йилдан олти йилга узайтириш имконини берувчи ўзгартириш киритиш, бир кишининг исталганча сайловларда иштирок этиши мумкинлигига оид таклифни берган. Бундан ташқари, давлат раҳбари парламентни тарқатиб юбориш ваколатига ҳам умид қилган.

    Ҳарбий ҳолат шароитида ўтказилган референдумда янги конституция маъқулланган: кореяликларнинг 91,5 фоизи уни ёқлаган. Шундай қилиб, Пак Чон Хи умрбод президент бўлиш имкониятини қўлга киритган.

    1974 йилнинг 15 августида Пак Чон Хини ўлдирмоқчи бўлишган. Диктатор омон қолган, бироқ унинг рафиқаси вафот этган. Воқеага гувоҳ бўлган америкалик таниқли жоурналист Ричард Халлораннинг айтишича, отишма бошланган вақтда Пак минбар остига ётиб олган, киллер эса қўлидаги пистолет билан қўриқчиларга ўқ узган, бироқ Пактин рафиқасини отиб қўйган.

    Келиб чиқиши корейс бўлган япониялик 22 ёшли Мун Се Гван мамлакатга Япония паспорти билан кириб келган. Жанубий Корея МРБсига олиб келинганида у «инқилоб жангчиси» эканини маълум қилиб, ўзига нисбатан ҳарбий асирлардек муносабатда бўлишларини талаб қилган ва исм ҳамда туғилган йилидан бошқа маълумотларни тақдим этишга бош тортган.

    Мун Се Гван, Пак Чон Хининг рафиқасини қотили суд вақтида, 1974 йил

    Мун Се Гван, Пак Чон Хининг рафиқасини қотили суд вақтида, 1974 йил
    Фото: AP Photo

    Кўплаб тарихчилар суиқасдни Шимолий Корея томони уюштирган деб ҳисоблайди, бироқ Мун Се Гван қандай қилиб президент иштирокидаги ёпиқ мажлисга кириб қолгани номаълум. Рафиқасининг ўлими Пакнинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилган: у махфийлик режими ва қўриқчиларини шу қадар кучайтирганида унинг хатти-ҳаракатлари параноик инсонникига ўхшаб кетган. Бундан ташқари, Пак Чон Хи ўзининг шахсий қўриқчилари бошлиғи Ча Чи Чхол томонидан қаттиқ назорат қилингани сабаб у кўплаб ваколатларни қўлга киритган.

    АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчиси Пак Чон Хи атрофидагиларнинг гап-сўзларига таяниб нотўғри қарорлар қабул қилаётганига эътибор қаратган — улар ўз раҳбарига ёқадиган таклифларни билдирган.

    АҚШ президенти Жимми Картер администрацияси босими остида қамоқхоналардан чиқарилган диссидентлар ўз фаоллигини ошириб, норозлик кампаниясини ва мухолиф Янги демократик партия штаб-кватираси олдида намойишларни бошлаган. Намойиш қаттиқ бостирилган.

    Фото: Monthly.chosun

    Партия раҳбари Ким Ён Сам президент Пакни фашист деб атагани учун Миллий Ассамблеядан чиқариб юборилган. Қонунга хилоф мазкур аҳракат Корея—Америка муносабатларини кескинлаштириб, Пусанда оммавий намойишларни юзага келтирилган.

    1979 йилнинг 26 октябрь кечаси давлат раҳбарининг Кўк уй қароргоҳи ҳудудида Пак Чон Хи, Ким Чже Кю, президент шахсий қўриқчилари бошлиғи Ча Чи Чхол ва президент аппарати котибияти раҳбари Ким Ге Вон иштирокида кечки овқат уюштирилган. Қотилликка сабаб бўлган келишмовчилик Ким Чже Кю Ча Чи Чхолнинг намойишчиларни ўққа тутиш борасидаги таклифини рад этгани боис келиб чиққан. Президент МРБ бошлиғини бошқалар олдида ҳақорат қилган.

    Фото: Monthly.chosun

    Камситилган Жанубий Корея Марказий радведкаси бошлиғи бинони тарк этиб, иккинчи қаватга кўратилган ва тўппончасини олган. Шундан кейин тансоқчиларига ўқ овози эшитилиши билан президентнинг қўриқчиларини отиб ташлашни буюрган. Одамлар тайёр эканини билган Чже Кю аввалига Чани, кейин Пак Чон Хига ўқ узган. Уларнинг ҳар бирига бир нечта ўқ теккан, ўз пистолети қотиб қолган Ким Чже Кю тансоқчиларидан бирининг қуролидан фойдаланган.

    Пак Чон Хини ўлдирганидан кейин Ким Чже Кю армия штаби бошлиғи билан боғланиб, унга МРБга келиш ва ҳарбий ҳолат жорий этиш таклифини билдирган. Ким бўлган воқеани овоза қилмаган ҳолда бунда иштирок этган, барчасини кечки тушликнинг тўртинчи иштирокчиси — Ким Ге Вон (у ҳатто яраланмаган ҳам) оммага эълон қилган. МРБ директори ҳибсга олинган.

    Очилмаган YOGTZE иши: Гюнтер Штолл ўлимининг номаълум сабаби

    1984 йил 26 октябрь кечаси германиялик муҳандис Гюнтер Штолл ҳозирга қадар номаълум бўлган сабабларга кўра ҳалок бўлган. Унинг ўлими кўплаб жумбоқларни юзага келтиргани боис мутахассислар орасида турли тахминларни юзага келтирган.

    Фото: Мйстериэс Унсолвед

    «YOGTZE иши» деб аталовчи ҳодиса сирли воқеалар сеиясидан иборат бўлиб, унинг оқибатида озиқ-овқат саноати бўйича мутахассис Гюнтер Штолл вафот этган. Маълумотларга кўра, у параноядан азият чеккан ва хотинига бир неча бор ўзини ўлдириш учун «Улар» келишини айтган.

    1984 йилнинг 25 октябрь куни у кутилмаганда бақириб «Жетзт геҳт мир эин Личт ауф!» —«Энди ҳаммасини тушундим!», деган ва бир варақ қоғозга YOGTZE деб ёзган (ҳозиргача учинчи белги Г ҳарфи ёки 6 сони экани аниқмас). Штолл уйидан чиқиб ўзининг севимли қовоқхонасига йўл олган ва у ерда пиво буюртма қилган. Соат 23:00 эди. Кутилмаганда муҳандис пога йиқилиб, ҳушини йўқотган. Қовоқхонада бўлган гувоҳларнинг айтишича, у маст бўлмаган, аммо ташвишли кўринган.

    Штолл қовоқхонадан чиқиб, тунгги 01:00 ларда болалигидан таниган қариянинг уйига бориб, унга «Бугун кечаси нимадир содир бўлиши керак, қўрқинчли нарса», деган. Таъкидлаш керакки, қария Хайгерзелбах қовоқхонадан 6 мил узоқликда яшаган. Бу орадаги икки соатда нима содир бўлгани номаълум.

    Соат 03:00 да икки нафар юк машина ҳайдовчиси йўл бўйидаги дарахт билан тўқнашган машинага дуч келган. Штолл автомобиль ичида бўлган — йўловчи ўриндиғида яланғоч ҳолда ўтирган муҳандис тирик, аммо ҳушсиз ҳоалатда эди. Штолл «тўрт нафар номаълум шахс» билан кетаётгани ва улар уни «калтаклаганини» айтган. У тез ёрдам машинасида шифохонага кетишга вафот этган.

    Фото: Мйстериэс Унсолвед

    Тергов давомида бир нечта ғалати фактлар аниқланган. Авария ҳақида хабар берган икки шахс ҳам тўхтаган вақтларида оқ курткада бўлган ярадор эркак воқеа жойидан яширинганини айтган. Бу одам барибир топилмаган. Бундан ташқари, полиция Штолл авиаҳалокатда ҳам, калтакланиш оқибатида ҳам жароҳат олмаганини, балки ўз автомобилининг йўловчи ўриндиғига ўтиргунга қадар бошқа бир транспорт воситаси томонидан уриб юборилганини аниқлаган.

    Айрим тадқиқотчилар Г ҳарбий аслида 6 бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. Кенг тарқалган версиялардан бирига кўра, Штолл ўз ўлимини олдиндан ҳис қилган, YOGTZE ёки YO6TZE уни уриб юборган машина рақами бўлиши мумкин. Бошқа бир назарияда айтилишича — бу йогурт учун мўлжалланган ароматизатор бўлиб, у озуқа муҳандислигидаги муаммоли ҳал этишга уринган. YO6TZE — Руминия радиостанциясининг номи ҳамдир, аммо бунинг муҳандис ўлимига қандай алоқаси борлиги номаълум.

    Гюнтер Штоллнинг ўлими тергови Германияда ҳозирда ҳам давом этмоқда ва у фош этилмаган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Конгресс рухсатисиз Гренадага бостириб кирган АҚШ қўшинлари, ичида совет офицерлари бўлган самолёт ҳалокати ва Тайван ўрнига БМТга қабул қилинган Хитой. Кун хронологиясида 25 октябрь

    26.10.2022, 09:36   Изоҳ (1)   53698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1791726603@telegram.org / 26.10.2022, 11:11

      ko'p xato qilibsizlar

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ядровий машғулотлар ўтказади, бу ҳақда у АҚШни хабардор қилди

    26.10.2022, 09:19

    Жанубий Корея президенти агар ўзаро мулоқот йўлга қўйилса, Шимолий Кореяга сиёсий ва иқтисодий ёрдам ваъда қилди

    25.10.2022, 23:45

    Россия ва Беларусь элчилари Нобель тақдирлаш маросимига таклиф этилмади

    25.10.2022, 23:42

    Риши Сунак Британия бош вазири сифатида илк бор Украинадаги уруш ҳақида фикр билдирди

    25.10.2022, 23:28

    АҚШ Россия-Эрон «иттифоқининг чуқурлашиши»дан хавотирда эканини билдирди

    25.10.2022, 22:05

    Бен Уоллес Британия мудофаа вазири лавозимига қайта тайинланди

    25.10.2022, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22

    Ўзбекистонда зилзилага ва бошқа табиий офатларга бардошли уйларни қуриш бўйича тажриба алмашиш кенгайтирилади

    Ўзбекистон | 13 май, 22:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.