Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида номаълум шахслар икки тоннага яқин ўлган товуқлар ташлаб кетгани аниқланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар қилинди.
Тарқалган хабарда айтилишича, Жамбул қишлоғидан ўтувчи Қизилсойга тахминан 19—20 октябрь кунлари ўлган товуқлар қопларда ташлаб кетилган бўлиб, ундан чиқаётган бадбўй ҳидга чидаб бўлмайди.
Товуқлар нимадан нобуд бўлгани ҳозирча номаълум. Аҳоли улар қандайдир касалликдан нобуд бўлган деб тахмин қилмоқда. Яқинда атрофда 2-3 та паррандачилик фабриклари бор.
Маҳаллий аҳоли бу ҳақда Давлат экология қўмитасига мурожаат қилган. Айни пайтда воқеа жойига экология қўмитаси ва Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари етиб келган бўлиб, вазият ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)