Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12212.07
    • RUB 127.16
    • EUR 12992.42
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +14°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Олти йил ичида тўртинчиси. Нега Британия бош вазири ҳадеб алишаверяпти?

    23.10.2022, 14:32 16247

    20 октябрь куни Буюк Британиянинг амалдаги бош вазири Лиз Трасс 45 кунлик фаолиятидан сўнг лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди. Ҳолат унинг иқтисодиёт соҳасидаги кескин ислоҳотларга бой режаси жамоатчилик томонидан салбий кутиб олингани фонида содир бўлди. Ўзи етакчилик қилган Консерваторлар партияси депутатлари ҳам Трасснинг истеъфосини талаб қила бошлади ва охир-оқибат бу амалга ошди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хўш, Бирлашган Қироллик тарихидаги учинчи аёл бош вазирнинг истеъфосига нималар сабабчи бўлди? Энди ким ундан бўшаб қолган курсини эгаллайди? Ўзи мамлакатдаги сиёсий тизим қайси мезонлар устига қурилган? Шу саволларга жавоб топишга уриниб кўрамиз.

    Бахт қуши қўнган сиёсатчи

    Трасс хоним Буюк Британия раиси лавозимига шу йилнинг 5 сентябрида сайланди. Аммо сайлов умумхалқ ўртасида эмас, Консерватив партиянинг 160 минг нафарга яқин аъзоси орасида кечган холос (бу мамлакат аҳолисининг атига 1 фоизини ташкил этади). Сабаби ўшанда партиянинг амалдаги етакчиси, собиқ бош вазир Борис Жонсон бир қатор можароли ҳолатлар сабаб истеъфо беришга мажбур бўлган. Амалдаги қонунчиликка кўра эса, унинг ўрнига янги раҳбар тайинлаш ваколати мамлакат парламентидаги ҳукмрон гуруҳ — Консерватив партия қўлида эди. Лиз Трасс партиянинг ана шу ички сайловларида Риши Сунакни катта фарқ билан ортда қолдирди ва натижада ҳукуматнинг энг юқори лавозимига кўтарилди.

    Аммо бунгача Лиз Трасс сиёсий қатлам вакили сифатида унчалик ҳам машҳурликка эришмаган, тарафкашлари ёки «ҳейтерлари»га эга бўлмаган соядаги амалдор бўлган. Бош вазир бўлгунча ҳам уни асосий аҳоли яхши танимасди.

    Аввалига иккита округ сайловларида номзодини илгари суриб, иккисида ҳам ютқазади. Шундан сўнг 2006 йилда Гринвич тумани кенгашига муваффақиятли сайланиб, ўша пайтдаги бош вазир Дэвид Кемерон жамоаси билан парламентга киришга муваффақ бўлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳукумат вакили сифатида 10 йилдан буён фаолият юритиб келаётган сиёсатчи ҳеч қайси лавозимида узоқ вақт ишламади. Аввал таълим соҳасида, сўнг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича давлат котиби лавозимида фаолият кўрсатди. Собиқ бош вазир Тереза Мей даврида у адлия вазирига айланди ва бу орқали мамлакат тарихидаги бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл сиёсатчи бўлди.

    2019 йилги умумий сайловларда консерваторлар ғалаба қозонганидан сўнг, бош вазир Борис Жонсон Трассни Халқаро савдо котиби этиб тайинлади. 2021 йилда эса у Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигига раҳбар бўлди. Ҳукумат юқорисига чиққунга қадар шу вазифани бажариб келаётганди.

    Нега Трассдан ҳамма, ҳатто партиядошлари ҳам истеъфо талаб қилди?

    Ҳаммаси дастлабки кунлардаёқ бошланган. У молия вазири Квази Квартенг билан биргаликда солиқларни кескин камайтириш ва бошқа чораларни ўз ичига олган, радикал ислоҳотларга бой иқтисодий ривожланиш режасини тақдим этди. Режа бўйича қуйидагилар амалга оширилиши керак эди:
    • корпоратив солиқ камайтирилади;
    • банк бонуслари бўйича чекловлар олиб ташланади;
    • даромад солиғининг асосий ставкаси 20 фоиздан 19 фоизга туширилади;
    • электр энергияси учун тўловлар икки йилга музлатилади;
    • йилига 150 минг фунт стерлингдан ортиқ ойлик маош оладиганлар учун даромад солиғи ставкаси тугатилади.
    Режа тақдим этилгач, мамлакат бозори қулади. Фонд биржасида ваҳима бошланди. Облигация ва акциялар тушиб кетди. Жамоатчилик норозиликлари авж олди. Миллий валюта — фунт стерлинг АҚШ долларига нисбатан рекорд даражада пасайди. Шу сабабли Трасс молия вазирини ишдан бўшатди ва ўзининг кўплаб режаларидан воз кечди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Шунга қарамай, Консерватив партиянинг бир қатор депутатлари очиқчасига унинг истеъфосини талаб қилди. Daily Mail газетасининг ёзишича, 100 дан ортиқ депутат ишончсизлик вотуми ўтказиш тарафдори эканини билдирган. Бундан ташқари, уч нафар консерватор депутат уни омма олдида бош вазир лавозимини тарк этишга чақирди.

    Аввалига у депутатларининг чақириқларига қарамай, истеъфога чиқишдан бош тортди. BBC телеканалига берган интервьюсида у ўз обрўсини сақлаб қолиш учун курашишга тайёрлигини ҳамда консерваторларни навбатдаги парламент сайловига олиб чиқмоқчилигини таъкидлади. Трасс хоним хатоларини тан олишини айтиб, узр сўради.

    «Жуда оғир даврларни бошдан кечирмоқдамиз. Консерваторлар партияси ҳақида гапириб вақт йўқотишимиз эмас, аксинча, ишга киришишимиз керак. Бу менинг ҳамкасбларимга мурожаатим. Мен миллий манфаатлар йўлида ҳаракат қилиш учун ўз лавозимимда қоламан» — деганди у интервьюсида.

    Бош вазир қарорларини «миллий манфаатлар» билан изоҳлади ва ўз ҳукуматининг умумий йўналишини ўзгартирмаслигини билдирди. Бироқ эътирозлар фонида бизнес учун фойдадан олинадиган солиқни пасайтиришни бекор қилди.

    «Янги Тетчер»нинг кутилган истеъфоси

    Трасснинг иқтисодий дастури нафақат Англияни, балки Халқаро валюта жамғармаси, хорижий давлатлар, хусусан, АҚШнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу орқали аҳолининг Консерватив партияга бўлган ишончи йўққа чиқди ва уларнинг кейинги, 2025 йилда бўлиб ўтадиган умумий сайловларда ғалаба қозониш эҳтимоли пасайиб кетди. Сўровномалар агар умумхалқ сайлови ҳозирнинг ўзида ўтказилса, Либерал партия мутлоқ устунликка эришишини кўрсатмоқда.

    Бу ўринда консервативларнинг ягона устун томони — вақт. Партия янги етакчи сайлаш ва бу орқали 2025 йилгача бўлган муддатда яна халқ ишончини қайтариб олишдан умидвор. Шу сабаб Лиз Трассга катта босим уюштирилди ва охир-оқибат бош вазир барибир истеъфони қабул қилишга мажбур бўлди. У Британия бош вазири сифатида 21-асрда энг кам фаолият юритган шахс сифатида ўзига хос антирекорд қайд этди.

    Трасс кейинги вазир аниқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этади. Бу борадаги сайловлар келаси ҳафтада бўлиб ўтади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бош вазир хоним ижтимоий тармоқларда кулгига сабабчи бўлмоқда, унга атаб турли мем ва флешмоблар бошланган. Ҳазилларнинг асосий мавзуси сутчўп (латук) салатининг Трасс устидан »ғалаба қозонгани» ҳақида.

    Гап шундаки, Daily Стар нашри 14 октябрь куни «Биринчи бўлиб Трасс истеъфо берадими ёки салат барги ўз сифатини йўқотиб, чириб қоладими? Қайси бири чидамлироқ?» шаклида жонли эфир узатишни бошлаганди. Салат баргининг яроқлилик муддатига мутаносиб тарзда эфир 35 кун давом этиши керак эди. Аммо бунча кўп кутишнинг ҳожати қолмади.

    Истеъфодан сўнг Британия парламенти деворида Трассдан кўра узоқроқ «туриб берган» латук салати сурати акс эттирилди. Daily Стар эса «Расман, салат барги бош вазирдан кўпроқ чидаб берди ва ғалаба қозонди» деб ёзди.

    Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Лиз Трассдан ҳукумат томонидан собиқ бош вазирларга ажратиладиган умрининг охиригача тўланадиган нафақани олмаслик, ундан воз кечишни талаб қиляпти. Қонунчиликка кўра, собиқ раҳбарларга бериладиган нафақа миқдори йилига 115 минг фунт стерлингни ташкил этади.

    «45 кунлик муваффақиятсизлик учун Лиз Трасс умрининг охиригача нафақа олади? Бу қандай бемаънилик!», — деб ёзяпти улардан бири.

    Маълумот учун, Буюк Британия ҳукумати тепасига сўнгги 6 йил ичида 4 нафар бош вазир келди. Трассдан аввал Дэвид Кемерон, Тереза Мей ҳамда Борис Жонсон ушбу лавозимни эгаллаган.

    Хўш, кейингиси ким?

    Сиёсатшунослар мамлакатнинг навбатдаги бош вазири бўлиши кутилаётган шахсларни таништириб бормоқда. Унга кўра, энг асосий номзод — Риши Сунак, партия сайловларида Лиз Трассга ютқазган консерватор.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бундан ташқари, қуйидаги сиёсатчилар бош вазир ўриндиғини эгаллаши мумкин:

    • молия канцлери Жереми Хант;
    • собиқ мудофаа вазири Пенни Мордаунт;
    • собиқ бош вазир Борис Жонсон.
    Сайловларда қатнашиши кутилган Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес эса ушбу курашда қатнашмаслигини, аксинча, Борис Жонсон номзодини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

    Кейинги бош вазир 28 октябргача эълон қилинади.

    Буюк Британия сиёсий тузуми, бош вазирнинг ваколатлари ҳақида

    Маълумки, Буюк Британиянинг давлат тузуми — конституцион монархия. Бунда қирол парламент устидан назорат ўрнатади. Парламент эса, ўз навбатида, иккита: Лордлар палатаси ва Вакиллар палатасидан иборат. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни қирол ёки қиролича бошқарса, ижро ҳокимиятини бош вазир бошчилигидаги ҳукумат (Вазирлар Маҳкамаси) амалга оширади. Бош вазирни эса, ўз-ўзидан, қирол тайинлайди.

    Бош вазир ҳукумат раҳбари бўлиб, барча сиёсий қарорлар учун жавобгар бўлади. У, шунингдек:

    • давлат хизмати ва давлат органлари фаолиятини назорат қилади;
    • ҳукумат аъзоларини тайинлайди;
    • Вакиллар палатасининг асосий ҳукумат арбоби ҳисобланади.
    Бундан ташқари, бош вазир — ҳукумат қарорларини бажарувчи одамлар ва идоралар устидан умумий назорат ўрнатувчи шахс. У Буюк Британиянинг мудофаа ва хавфсизлиги бўйича тегишли қарорларни қабул қилади. Масалан, бош вазир Буюк Британия Қуролли Кучларини ҳаракатга келтириш ҳуқуқига эга. Лекин бу учун парламент ҳам қарорни маъқуллаши керак.

    Шунингдек, бош вазир зиммасига бир қатор махсус вазифалар юкланган. Жумладан, ўғирлаб кетилган ёки маълумотларни маълум бўлмаган самолётни уриб тушириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳам унинг зиммасида. Эътиборлиси, у Буюк Британиянинг ядро қуролидан фойдаланишга рухсат бериши ҳам мумкин. Рицарлик ва хонимлик каби унвонлар ҳам бош вазир томонидан берилади.

    Бош вазир, одатда, ҳар ҳафта қирол билан учрашиб, унга ҳукумат масалалари ҳақида маълумот беради. Бу учрашувлар бутунлай ёпиқ форматда ўтказилади ва унда айтилган гаплар бўйича ҳеч қандай расмий маълумот бўлмайди.

    Буюк Британияда бош вазир лавозимга муддатсиз даврга сайланади. Белгиланган чегара йўқ. Сабаб шундаки, мамлакатда парламентар монархия ҳукм суради. Яъни, бош вазир тўғридан-тўғри сайланмайди. Энг кўп аъзоси депутат сифатида сайланган партия раҳбари бош вазирга айланади. Мамлакатда иккита: Консерватив ва Либерал партия мавжуд. Шу икки гуруҳ етакчиларидан бири ҳукумат тепасига келиши мумкин.

    Бош вазир қачон лавозимидан кетади?

    • у етакчи бўлган партия депутатлари янги раҳбар тайинласа;
    • партия сайловда рақибига ютқазиб қўйса;
    • бош вазир ўз хоҳишига кўра истеъфо берса.

    Парламент мажлислари

    Британия қонун чиқарувчи органининг иккинчи номи Вестминстер бўлиб, у иккита катта бўлимга бўлинган. Ҳар бир палата мамлакатдаги турли партиялардан (жами 11 та) сайлаган депутатлардан иборат. Улар Бирлашган Қироллик қонунчилигига доир мавзуларда мажлислар ўтказиб, тегишли қарорларни қабул қилади.

    Вестминстер дунёдаги илк парламент ҳисобланиб, ташкил топиш санаси 1215 йилга бориб тақалади. Шу сабабли парламент мажлисларида эски даврга оид ҳар турли антиқа одатлар ҳам мавжуд.

    Масалан, мажлислар залида ҳар бир депутатга атаб номли қозиқлар илинган. Унга пальтони, четроққа эса қилишни осиб қўйиш мумкин. Аммо ҳозир улардан деярли фойдаланилмайди.

    Фото: А.Р. Cостер / Stringer

    Фото: А.Р. Cостер / Stringer

    Бинолар анча аввал қурилгани боис мажлислар залида 427 дона ўриндиқ мавжуд. Аммо Вакиллар палатаси депутатлари айни пайтда 650 нафардан ортиб кетган. Шу сабаб айрим баҳсли мавзудаги мажлисларда палата аъзолари тик турган ҳолда қатнашишларига тўғри келади.

    Фото: ПА

    Фото: ПА

    Парламент палаталаридаги сессияларда нариги палатани тилга олиш мумкин эмас. Бу ҳам бир неча юз йиллар аввалги ҳодисаларга бориб тақалади. Гап шундаки, олдинлари икки палата ўртасида қонли тўқнашув бўлган ва душманлик кайфияти юқори эди. Шу сабабли ҳали ҳануз Лордлар палатасида Вакиллар палатасини «бошқа жой» деб тилга олишади.

    Бундан ташқари, мажлислар баҳс-мунозараларга жуда бой, анъанага мос тарзда бошқанинг нутқини кесиш, тўхтатиш усулида бўлиб ўтарди. Бунинг оқибатида турли жанжаллар, норозиликлар кучайиб, парламент жуда шовқинли жойга айланиб қолди. Охир-оқибат ечим ўйлаб топилди: ки қачон гапиришини спикер ҳал қилади. Сўзлаётган депутатга шовқинсиз тарзда эшитилиш ҳуқуқи берилди. Агар парламент аъзоси нутқ сўзлаётганда бошқа бир депутат овоз чиқарса, спикер ундан мажлисни тарк этишни талаб қилади.

    Деярли ҳар бир мажлис иштирокчиларнинг ҳиссиётли чиқишлари, мунозаралари билан ўтади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви икки кунга тўхтатилади

    Кеча, 23:45

    “Мана бу сочларга қара. Менда қолгани фақат шулар. Уруш менга ҳеч нарса бермади… Тушуняпсанми, ҳеч нарса…” — “Етти самурай” фильми ҳақида

    Кеча, 23:20

    Қорабоғдаги заправкада кучли портлаш: қурбонлар ва ярадорлар бор (видео)

    Кеча, 23:01

    Россия Халқаро жиноий суд раҳбариятини қидирувга берди

    Кеча, 22:41

     “Меценат.уз” лойиҳаси яна давом этади: 30 нафар талабага 1 йиллик тўлиқ таълим гранти

    Кеча, 22:10

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    Кеча, 22:03

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    Кеча, 21:38

    Рамзан Қодиров ўғли Қуръон ёққан йигитни урганини кўрсатди (видео)

    Кеча, 21:25

    Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишон таъсис этилди. Тақдирланганларга 1,3 млн сўм берилади

    Кеча, 21:12

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    21:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?