Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 20 октябрь куни Туркманистонга ташриф буюрганди. 21 октябрда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Давлат раҳбати матбуот хизматининг қайд этишича, маросим Туркманистон президентининг қароргоҳи — «Оғузхон» сарой мажмуасида ўтказилди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда расмий делегациялар аъзолари иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов биргаликда суратга тушди.
Шундан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказишни бошлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, икки томонлама ва минтақавий кун тартидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Асосий эътибор Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янги босқичда мустаҳкамлаш, саноат, энергетика ва кимё тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида кооперацияни кенгайтириш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалаларига қаратилади.
Саммит якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, ташриф давомида Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғини очиш ва Чегараолди савдо марказини қуриш бўйича лойиҳани биргаликда бошлаб бериш режалаштирилган.
Изоҳ (0)