Тошкент шаҳри Чилонзор туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган хусусий корхона раҳбари ва ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда «А.V.» хусусий корхонаси раҳбари ўринбосари Ш.Қ. фуқаро А.К.ни ушбу корхонада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқув курсини тугатгандан сўнг ЙХҲБда ўтадиган имтиҳондан ўтказиб бериш эвазига 600 долларни олган вақтида ушланган. Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда «З.Б.» ХК раҳбари Г.Ю. Ш.Қ.дан 500 доллар олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)