Американинг Юта штатида F-35 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 388-авиация қаноти баёнотига таяниб, «РБК» хабар берди.
«388-авиақанотидан F-35 қирувчи самолёти Хилл авиабазасидаги учиш-қўниш йўлагининг шимолий чеккасида қулаб тушди. Учувчи самолётни парашютда тарк этди», — дейилади хабарда.
Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
F-35 — Американинг Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқилган бешинчи авлод кўп функцияли қирувчи-бомбардимончи. 2021 йилнинг январь ойида Қўшма Штатлар ушбу самолётларни тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқаришни номаълум муддатга кечиктирган эди. Бунинг сабаби «техник муаммолар ва COVID-19 таъсири», деб изоҳлаган Пентагон матбуот котиби Elleн Лорд.
2021 йилнинг ноябрь ойида Британия Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35 қирувчиси Ўрта Ер денгизида ҳалокатга учраган эди. Бунгача, 2020 йил июнь ойида Юта штатидаги Хилл ҳаво кучлари базасига қўнаётган F-35А Lightning II самолёти шассига қўнаётган пайтда бузилиб қолган. Ҳар икки ҳолатда учувчилар самолётни тарк этишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)