2022 йилнинг январь—сентябрь ойларидаги Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, иқтисодий ҳолат рақамларда қуйидагича кўриниш олган:
- доимий аҳоли сони — 35,8 млн;
- нархлар индекси — 108,1 фоиз;
- ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 105,8 фоиз;
- саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 105,3 фоиз;
- қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,3 фоиз;
- чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 110,8 фоиз;
- бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 115,4 фоиз;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,6 фоиз;
- ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 127,2 фоиз;
- экспортнинг ўсиш суръати – 135,7 фоиз;
- импортнинг ўсиш суръати – 122,3 фоиз;
- фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 577 994 та.
Изоҳ (0)