Ўзбекистонда қор ёғгани хабар берилди. Бу ҳақда хабар берган «Дарё» ўқувчиларининг ёзишича, тоғга қор бугун тушган.
Маълум бўлишича, биринчи қор Жиззах вилоятининг Зомин тоғлари, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Ҳисор тоғ тизмаларига тушган.
Ер қор учқунларидан оқариб қолди, — дейди хабар улашувчилардан бири.Аввалроқ республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туриши, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, вақти-вақти билан кучли шамол бўлиши, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлиши, ёмғир қорга айланиши мумкинлиги хабар берилганди. Шунингдек, шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, ҳарорат кечаси 2 даража совуқ ва 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлиши кутилаётгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)