• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ, Британия ва Франция БМТ Хавфсизлик кенгашида Эрон дронларининг Россияга етказиб берилаётгани масаласини кўтаради

    АҚШ, Буюк Британия ва Франция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг бугун, 19 октябрда ўтказиладиган ёпиқ мажлисида Эроннинг Россияга қурол етказиб бериши масаласини кўтармоқчи, деб хабар берди Reuters.

    Фото: Depositphotos

    Фото: Depositphotos

    Украина Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эрондан қурол импорт қилишга эмбарго қўйиш резолюциясини бузганликда айбламоқда. Нашрга изоҳ берган дипломатларнинг таъкидлашича, ҳар учала давлат ҳам Эрон дронларининг олиб кирилиши БМТ Хавфсизлик кенгашининг 231-резолюциясини бузиш, деб ҳисоблайди. Ғарб давлатлари вакиллари БМТ вакилидан Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини ушбу масала бўйича хабардор қилишни сўрамоқда.

    Бундан ташқари, Украина БМТ экспертларини Россия ушбу резолюцияни бузган ҳолда Украинадаги нишонларга ҳужум қилиш учун фойдаланаётган Эрон дронларни келиб текширишга чақирди.

    «Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюциясини амалга оширишга ҳисса қўшиш мақсадида қўлга олинган Эрон дронларини текшириш учун БМТ экспертларини имкон қадар тезроқ Украинага ташриф буюришга таклиф қилмоқчимиз», — дейилади Украинанинг БМТдаги доимий вакили мактубида.

    14 октябрдаги мактубда айтилишича, Shahed ва Mohajer серияли дронлари август ойи охирида Россияга топширилган, бу эса Украина ва йирик Ғарб давлатлари 2015 йилда Эрон ядровий келишувини маъқуллаган 2231-резолюцияни бузиш ҳисобланади.

    Резолюцияга кўра, Эронга қарши одатий қурол эмбаргоси ​​2020 йилнинг октябригача амал қилган. АҚШ собиқ президент Дональд Трамп даврида қурол эмбаргосини узайтириш ҳаракатларига қарамай, БМТ Хавфсизлик Кенгаши бу таклифни рад этиб, Эронга қурол экспортини қайта тиклашга рухсат берган.

    Бироқ, Украина ва АҚШнинг таъкидлашича, резолюция ҳали ҳам ракеталар ва муайян технологияларга чекловларни ўз ичига олади, улар 2023 йил октябригача амал қилади ва Эрон учун учувчисиз учар аппарат каби илғор ҳарбий тизимларни экспорт қилиш ва сотиб олишни тақиқлайди.

    Украина доимий вакилининг мактубида айтилишича, Mohajer ва Shahed дронлари 2231-резолюцияда назарда тутилган параметрларга жавоб беради, чунки уларнинг учиш масофаси 300 километрга тенг ёки ундан ошади.

    Украинага камикадзе дронларининг ҳужуми

    17 октябрь куни Россия Украина бўйлаб ўнлаб камикадзе дронларини учирди, бу эса энергетика инфратузилмасига зарар етказди, Киевда беш киши ҳалок бўлди.

    Украина томонининг айтишича, Москва Эронда ишлаб чиқарилган Shahed-136 зарба берувчи дронларидан фойдаланмоқда. Ушбу дронлар нишонга қараб учади, сўнг пастлаб, зарба бериш пайтида портлайди.

    18 октябрь куни расмий Киев Эрон Россияга қурол етказиб бераётгани сабабли Ислом республикаси билан муносабатларни узишга қарор қилди.

    Теҳрон Москвага дронлар етказиб бераётганини рад этмоқда, Кремль эса бу ҳақда изоҳ бермаяпти. Вашингтоннинг фикрича, Эрон ҳақиқатдан ҳам Россияга қурол экспорт қилмоқда.

    Эроннинг икки юқори мартабали расмийси ва икки дипломатининг Reuters агентлигига маълум қилишича, Эрон Россияга дронлардан ташқари «ер-ер» ракеталарини ҳам ваъда қилган.

    19.10.2022, 10:47   Изоҳ (0)   15417
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пентагон ҳозирча SpaceX компаниясига Украинадаги Starlink фаолияти учун маблағ тўламаган

    19.10.2022, 10:33

    Россия армияси Украинадаги ҳарбий жиноятлари учун жавоб беради — БМТ

    19.10.2022, 10:17

    «Бу бизнинг урушимиз эмас. Украиналиклар бизга ёмонлик қилмаган». Бошқирд миллатчилари қуролли қаршилик ҳаракатини тузди

    19.10.2022, 09:56

    «Тез орада Херсон учун жанг бошланади» — Херсон вице-губернатори

    19.10.2022, 09:55

    «Демократик давлат» қурмоқчи бўлган Мозамбик президентининг ҳалокати ва «Руҳнома»ни уч марта ўқиш орқали «жаннатни ваъда қилган» Сапармурат Ниёзов. Кун хронологияс...

    19.10.2022, 09:30

    Херсон раҳбари аҳолини Днепрнинг чап қирғоғига эвакуация қилиш ҳақида маълум қилди

    18.10.2022, 23:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда сайловда овоз бериш ёши 16 га туширилади

    Дунё | 18 июл, 14:05

    Ўтирувчи ҳаёт тарзи асрида умуртқа поғонасини қандай асраш мумкин? Нэйрожарроҳ маслаҳатлари

    Маслаҳатлар | 18 июл, 13:45

    Андижонда трансформатор чақнаши оқибатида 4 ёшли қизчанинг юзи куйиб кетди  

    Ўзбекистон | 18 июл, 13:40

    Сибир ўзбекларнинг тарихий ватани эканини айтган депутат мандатидан воз кечди

    Дунё | 18 июл, 13:35

    Депрессияга қарши оддий ва арзон воситалар аниқланди

    Илм-фан | 18 июл, 13:30

    АПЛ ўйинлари 2030 йилга қадар Ўзбекистон ҳудудида қайси телеканалда намойиш этилиши маълум бўлди

    Спорт | 18 июл, 13:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.