Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг сентябрь ойида мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг август ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача ўзгариш ҳолати ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, бир ойда олма, лимон, нок, узум каби мевалар, қовун-тарвуз, сабзи, пиёз каби сабзавот ва полиз экинлари нархларида арзонлашиш ҳолати кузатилган. Шафтоли, банан, помидор-бодринг, картошка нархи эса ошган:
- Олма – 4,6 фоизга арзонлашган;
- Лимон – 8,0 фоизга арзонлашган;
- Нок – 3,2 фоизга арзонлашган;
- Шафтоли – 0,8 фоизга ошган;
- Узум – 7,9 фоизга арзонлашган;
- Банан – 1,0 фоизга ошган;
- Тарвуз – 1,7 фоизга арзонлашган;
- Қовун – 2,2 фоизга арзонлашган;
- Бодринг – 17,4 фоизга ошган;
- Помидор – 36,0 фоизга ошган;
- Сабзи – 1,0 фоизга арзонлашган;
- Картошка – 1,8 фоизга ошган;
- Пиёз – 7,2 фоизга арзонлашган.
Изоҳ (0)