Ҳаракатланаётган автомашина «люки»дан танасини чиқариб олиб, қоидабузарлик содир этган йўловчи жаримага тортилди. Бу ҳақда «Дарё»га Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда ҳаракатланаётган Lacetti машинаси ичида бўлган йўловчи автомобиль «люки»дан танасини чиқариб олгани акс этган фото тарқалди. Вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида қоидабузарларнинг шахсига аниқлик киритилган.
Автомашина ҳайдовчиси йўловчининг хатти-ҳаракатларига нисбатан эътиборсиз бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларининг 154-бандида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун жаримага тортилган.
Йўловчига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 11-бандида назарда тутилган қоидабузарликни содир этгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)