«Валенсия» ҳужумчиси Эдинсон Кавани Ла Лига доирасида «Элче»га қарши баҳсда (2:2) дублга эришди.
Бу уругвайлик форвард учун Ла Лигадаги дастлабки голлар бўлди. 35 ёшли футболчи XXI асрда Европа топ-5 лигаларининг тўрттасида гол урган бешинчи жанубий америкаликка айланди.
Ундан аввал Алексис Санчес, Хамес Родригес, Филиппе Коутиньо ва Анхель ди Мария бу натижани қайд этган.
Кавани А Серияда «Палермо» ва «Наполи», АПЛда «Манчестер Юнайтед» ва Лига 1 да «ПСЖ» сафида тўп тепган.
Изоҳ (0)