• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Ҳамма бутунлай умидсизликка тушган. Кайфият жуда ёмон». Россиялик мансабдорлар ва бизнесменлар ҳокимият алмашишини кутмоқда

    Россия қўшинлари томонидан Украина бўйлаб ёппасига ракета зарбалари берилиши фонида россиялик мансабдорлар ва бизнес вакилларининг бир қисми «тушкунликка тушган ва ғамгин кайфиятда», улар мамлакатда иқтисодий ва сиёсий вазият ёмонлашишини кутмоқда. Бу ҳақда «Россия элитаси»нинг юқори мансабли вакиллари анонимлик шарти билан The Washington Post газетасига маълум қилган.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Россия президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан амалга оширилган ва Россия армиясининг муваффақиятсизликлари юзасидан танқидларни бостиришга қаратилган Украинадаги вазиятни кескинлаштириш таъсири вақтинчалик бўлади, деди бир нечта мансабдор ва тадбиркорлар.

    «Жанг майдонида бошқа муаммолар ҳам бор. Бу (Украинанинг муҳим инфратузилмасига зарбалар) босим оғирлигини ўзига олади, деб ўйламайман», — деди москвалик нуфузли бизнесменлардан бири.

    The Washington Post суҳбатдошлари сўзларига кўра, агар зарбалар орқали Украина энергия тизимига зарар етказишга муваффақ бўлинса ва жанговар ҳаракатлар қишга чўзилса ҳам, ўққа тутишларни давом эттириш учун Россияга ракеталар етмай қолиши мумкин. Мансабдорлардан бири маълум қилишича, ракеталар ишлаб чиқарилмоқда, бироқ захиралар тугаб битиш арафасида турибди, янгилари эса саноқли миқдорда чиқарилмоқда.

    «Статус-кво (ҳозирги вазият) ҳеч кимни қониқтирмаяпти. Ҳарбий ёки сиёсий ғалаба иложсиз эканлиги тушунарли. Аммо мағлубият ҳам имконсиз. Бу худди шахмат ўйинидаги каби цугцвангга айланмоқда — ҳар битта қадам аввалгисидан ёмонлашиб бормоқда, бироқ ҳеч нарса қилиб бўлмайди», — деди амалдорлардан бири газетага.

    Ёз ойларидаги оптимизм бутунлай йўқолди, ўшанда Россия элитасидаги кўпчилик мамлакат вазиятни ўз фойдасига ўзгартириб, чиқиш йўлини топишига ишонган эди, деди ҳукуматдаги яна бир манба. «Одамлар кўряптики, уларнинг келажаги йўқ», — дея қўшиб қўйди у.

    Москвалик бизнесменнинг айтишича, мажбурий сафарбарлик Путиннинг оммабоплигига путур етказиб бўлган, бу эса унинг президент лавозимидаги легитимлиги бош таянчларидан бири эди. Унинг фикрича, фронтдан сафарбар қилинганларнинг жасадлари кела бошлагач, вазият янада ёмонлашади.

    «Путиннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатлари арсенали жуда чекланган. Фуқаролик инфратузилмасига зарбалар беришдан ташқари, у фақат тактик ядро қуролини қўллаши мумкин. Агар Украинанинг қарши ҳужуми давом этса, энди нима қилиш керак, деган савол яна Путиннинг қаршисига чиқади», — деди Россия молия вазири собиқ ўринбосари, ҳозирда АҚШда яшаётган Сергей Алексашенко.

    Бироқ Кремлнинг таҳдидларига қарамай, Путин Украинада ядро қуролини қўллашига Москвада кўпчилик ишонмайди, деди москвалик бизнесмен. Унинг фикрича, шундай бўлган тақдирда, Россия президентининг қўлида сўнгги чора қолмайди, Хитой эса вазиятнинг бундай кескинлашувига тўсқинлик қилиши мумкин.

    Бизнесменнинг тахмин қилишича, Саудия Арабистони томонидан нефть қазиб чиқаришни қисқартириш ташаббусининг қўллаб-қувватланиши Россия президентига ишонч бағишлаган, у Европада ички инқироз юзага келса, уларнинг «Украина билан иши бўлмай қолади», деб ўйламоқда.

    Иқтисодчилар ва бизнес вакиллари айтишича, санкциялар Россия иқтисодиётига тобора кучлироқ зарба бермоқда, «Катта еттилик» мамлакатлари томонидан декабрда Россия нефти нархига киритиладиган чекловлар эса янги зарбага айланади. Урушни давом эттириш учун Путинга пул керак, деди Парижнинг Sciences Po институти проректори, иқтисодчи Сергей Гуриев. «Унга Эрон ва Шимолий Кореядан олаётган қурол пулини тўлаш учун маблағ керак. Бироқ декабрда биз бутунлай янги воқеликка гувоҳ бўламиз», — дея қўшиб қўйди у.

    Санкциялар кучайтирилишини кутиш фонида фронтдан келаётган ҳар битта хабар Россия иқтисодиёти учун зарбага айланмоқда, деди москвалик бизнесменлардан яна бири. «Бутун бизнес юз бераётган воқеалардан жабр кўрмоқда. Ҳамма ўз инвестициявий режаларини тўхтатиб қўйди», — деди тадбиркор.

    Яна икки нафар россиялик бизнесмен гапириб беришича, Россия савдо оқимларини Ғарбдан Хитой, Қозоғистон ва Ҳиндистонга қайта йўналтира олишига бўлган ишонч тез сўниб битган. Қозоғистон Россияга қараб кетаётган Европа товарларидан иборат юкларни блоклашни, Хитой эса баъзи етказмаларни тўхтатишни бошлади. «Ҳамма бутунлай умидсизликка тушган. Кайфият жуда ёмон», — дея қўшимча қилди яна бир россиялик бизнесмен.

    The Washington Post қайд этишича, Москва элитаси вакиллари мамлакат раҳбарияти ўзгариши эҳтимоли ҳақида шундай гапира бошлашганки, Путиннинг 20 йилдан ортиқ давом этган ҳукмронлиги даврида шу пайтгача бундай вазият кузатилмаганди. Аммо улардан ҳеч бири бу қандай ва қачон юз бериши мумкинлигини айта олмайди.

    «Биз инқилобий вазиятга киришни бошладик, — деди мансабдорлардан бири нашрга. — Ҳамма нимадир — ҳокимият ёки уруш — ўзгаришини кутяпти. ‘Қирғийлар’ янада шафқатсизроқ ҳаракатларни истаяпти, ‘каптарлар’ умуман ҳеч қанақа урушни хоҳламаяпти. Сиёсий тизим алмашадиган фурсат пишиб етилмоқда. Лекин бу қандай юз беришини мен билмайман».

    Мавзуга доир:

    • Ғарб Украинанинг келаси ҳафта Херсонни қайтариб олишига ишонмоқда
    • Европа кенгаши парламент ассамблеяси Россия террорчи давлат деб аталган резолюцияни тасдиқлади
    • «Украина де-факто НАТОга қўшилди» — Украина Мудофаа вазири Алексей Резников

    14.10.2022, 11:24   Изоҳ (0)   21016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илон Маск Украинага Starlink етказиб беришни ортиқ молиялаштира олмайди. SpaceX Пентагондан буни зиммасига олишни сўраган

    14.10.2022, 11:00

    Қирғизистон Туркиядан янги Bayraktar жанговар дронларини қабул қилиб олди (фото)

    14.10.2022, 09:59

    Жанубий Корея ракета парвозларига жавобан, Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар киритди

    14.10.2022, 09:32

    Кариб инқирозининг бошланиши, Шерлок Ҳолмс қаҳрамонининг пайдо бўлиш тарихи ва Мартин Лютер Кингнинг Нобель мукофотига лойиқ кўрилиши. Кун хронологиясида 14 октябр...

    14.10.2022, 09:30

    Беларусда аксилтеррорчилик операцияси режими жорий этилди

    14.10.2022, 09:14

    Ғарб Украинанинг келаси ҳафта Херсонни қайтариб олишига ишонмоқда

    13.10.2022, 23:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.