• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Яқинимизга бомба келиб тушди, кимдир ўлса, кейин ёрдам беришса керак» — Белгороддаги ўзбекистонлик талабалар ётоқхонада жон сақлаётганини айтишмоқда

    Украина чегарасидан 33 километр нарида жойлашган Россиянинг Белгород вилоятига бомбалар ёғдиришда давом этмоқда. Бугун, 13 октябрь куни ҳам шаҳарнинг Губкин кўчасидаги турар жой биносига бомба парчалари тушган.

    Бир неча кун аввал Белгород вилояти ҳудудида жойлашган Белгород давлат техника университетининг ўзбекистонлик талабаларидан мурожаат келиб тушди. Улар шаҳардаги ижтимоий аҳвол, уруш фонида ўзгарган яшаш тарзи ҳамда ҳар куни эшитилиб турадиган бомба овозлари ҳақида сўзлаб берган эди.

    Ҳозирги кунда Владимир Шухов номидаги Белгород давлат техника университетида 150 га яқин Ўзбекистон фуқароси таҳсил олади.

    Талабалардан бирининг «Дарё»га айтишича, бугун, 13 октябрь куни улар яшаётган ётоқхонадан тахминан 2,5 километр узоқликдаги бинога бомба тушган.

    «Ҳамма ваҳимада. Кимдир ўлса кейин ёрдам беришса керак. Нима қилишни билмай ўтирибмиз. Элчихонадагилар вазиятдан хабардор. Лекин ҳали бирор кўрсатма ёки қандайдир ёрдам беришгани йўқ. Телефон қилсак вазият ўрганилаётганини айтишди», — деди талаба йигит.

    Унинг қўшимча қилишича, талабаларнинг ўқишни Ўзбекистонга кўчириш учун университетнинг Ўзбекистондаги филиалига мурожаат қилинган, буни ҳал қилиш уларнинг қўлида эмаслигини айтишган.

    «Ўқиш онлайн бўляпти. Ҳамма ётоқхонада жон сақлаб ўтирибди. Деканимиз онлайн ўқиш тартиби чўзилиши мумкин, юртларингга кетсаларинг ҳам майли, деб айтди», — деди талаба.

    Белгородда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда

    Белгород вилояти ҳукуматининг тезкор штабида айтилишича, портлашлар ва ҳаво мудофааси натижасида бир нечта кўчаларда автомобиль ва йўл қопламаси «бироз шикастланган». Шунингдек, уйлар яқинида, ҳовлиларда ва хусусий уйнинг иссиқхонасида снаряд парчалари топилган.

    Курск вилоятидаги ўзбекистонликларнинг Шавкат Мирзиёевга мурожаати

    11 октябрь куни Россиянинг Курск вилоятида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар Украинага чегарадош ҳудудларда хавф тобора ортиб бораётгани сабаб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқди. Улар шаҳардаги аҳвол нотинч эканини айтиб, давлат раҳбаридан уларнинг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни сўраган.

     

    «Биз ўзимиздан ўзимиз ваҳима кўтараётганимиз йўқ. Чунки ҳали бу ерлардаги вазият унчалик нотинч бўлмаган пайтлардаёқ, март ойида Қозоғистон ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилиб, ўқишларини ўзларига кўчириб берганди. Биз эса вазият сал хавотирли тус олаётган вақтда мурожаат қиляпмиз. Ҳурматли президент, бизнинг ўқишимизни Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларига кўчиришингизни илтимос қиламиз», — деган талабалар номидан сўзга чиққан йигит.

    ТИВ ва ниҳоят тилга кирди

    Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди. Қайд этилишича, талабаларнинг мурожаати юзасидан Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетган.

    Натижалар тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

    13.10.2022, 16:49   Изоҳ (0)   13571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган радиологик чиқиндиларни йўқ қилишга ихтисослашган шохобчалар ташкил этилмаган» — Борий Алиханов

    13.10.2022, 16:28

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    13.10.2022, 16:18

    Ўзбекистонда келаси ҳафта бошларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    13.10.2022, 16:07

    Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний олиб ўтилган тимсоҳ ва буқаламун болаларининг 7 таси нобуд бўлди

    13.10.2022, 16:04

    Самарқанд саммитига тайёргарлик кўришда Туркий давлатлар ташкилоти бош котибияти билан ҳамкорлик қилишга келишилди

    13.10.2022, 15:45

    Саҳродаги мўъжизавий шаҳарга саёҳат — Uzbekistan Airways Дубайга медиа-тур уюштирди (фото)

    13.10.2022, 15:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.