• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистон президенти лавозимига 12 нафар номзод илгари сурилди

    Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси республика президенти лавозими учун курашиш ниятида бўлганлардан аризалар қабул қилишни якунлади, деб хабар беради «Интерфакс».

    Фото: Tengrinews

    Фото: Tengrinews

    «Марказий сайлов комиссиясига республика жамоатчилик бирлашмалари томонидан илгари сурилган 12 нафар номзоддан ҳужжатлар тақдим этилди», — деди МСК котиби Мухтар Ерман 12 октябрь кунги мажлисда.

    Унинг сўзларига кўра, номзодларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлигини текшириш ишлари яқин кунларда тугайди.

    Номзодларни илгари суриш 23 сентябрда бошланиб, 11 октябрь куни 18:00 да якунланган.

    Президентликка номзод сифатида рўйхатга ўтиш учун қуйидагилар МСКга ўз ҳужжатларини тақдим этди:

    • амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев, у жамоатчилик-сиёсий кучлар халқ коалициясидан илгари сурилди;
    • Нурлан Ауесбаев, мухолифатчи Умуммиллий социал-демократик партия вакили;
    • Мейрам Кажикен, «Аманат» республика касаба уюшмалари бирлашмаси вакили;
    • Жигули Дайрбаев, «Ауил» халқ-демократик ватанпарварлик партиясидан;
    • Нуржан Алтаев, «Мукалмас» республика жамоатчилик бирлашмасидан;
    • Каракат Абден, ижтимоий хизматчилар миллий альянсидан;
    • Талгат Ергалиев, «Қозоғистон қурувчилар иттифоқи» раҳбари;
    • Жуматай Алиев, «Халқ демографияси» жамоатчилик бирлашмаси вакили;
    • Хайрулла Габжалилов, «Асар» оралманлар республика жамоатчилик бирлашмаси вакили;
    • Салтанат Турсинбекова, «Қозоқ оналари — анъаналарга йўл» жамоатчилик бирлашмаси вакили, ҳуқуқ ҳимоячиси;
    • Бакит Жанабаев, «Қозоғистон футбол ҳаваскорлари лигаси» вакили, давлат даромадлари департаменти ходими;
    • Фотима Бизакова, «Амалий психология» жамоатчилик бирлашмаси вакили.

    Даъвогарлар қандай талабларни бажариши керак?

    Навбатдан ташқари президент сайловлари 20 ноябрга белгиланган. Номзодлар исм-шарифлари сайлов бюллетенларига киритилишидан олдин улар Қозоғистон қонунчилиги томонидан белгиланган бир қатор талабларни бажариши керак.

    Биринчидан, улар давлат тили — қозоқ тили бўйича имтиҳон топшириши керак. Иккинчидан, энг кам иш ҳақининг 50 баробари — 6,5 минг евро миқдорида сайлов бадалини тўлаши керак. Агар номзод камида 5 фоиз сайловчилар овозини тўпласа, бу пул қайтариб берилади. Учинчидан, даъвогар ва унинг турмуш ўртоғи даромадлари, активлари ва мажбуриятлари ҳақида давлат органлари томонидан тасдиқланган декларациялар топширилиши керак.

    Энг асосийси эса сайловда қатнашишга рухсат берилган эҳтимолий номзодлар ўн кун давомида, яъни 21 октябрга қадар овоз бериш ҳуқуқига эга Қозоғистон фуқароларидан камида 118 мингта (барча сайловчиларнинг 1 фоизи) имзо йиғиши керак.

    Ғалаба имконияти кимда кўпроқ?

    Сайлов кампанияси ибтидосини диққат билан кузатаётган қозоғистонлик экспертлар қайд этишича, амалдаги президент Тўқаевдан ташқари, 2—3 нафар, энг кўпи билан тўрт нафар номзод сайловчиларнинг расмий кўмагига эга бўлиши мумкин.

    МСК топшириғини ўзининг украинпараст позицияси ва Михаил Саакашвили билан иноқлиги орқали танилган парламент қуйи палатаси собиқ депутати Нуржан Алтаев, Қозоғистон касаба уюшмалари ҳамдўстлиги вакили Мейрам Кажикен ва президент сайловида илгари қатнашган академик Жуматай Алиев бажариши мумкин. Қолган даъвогарларни мамлакат аҳолиси деярли танимайди, дейди экспертлар.

    Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 20 ноябрь куни навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев шу йил кузда навбатдан ташқари президент сайловларини ўтказиш таклифини 1 сентябрь куни халққа йўллаган мурожаатида билдирганди. Президентлик мандатини етти йиллик битта муддат билан чеклашни ва қайта сайланишни тақиқлашни ҳам ўша мурожаатида таклиф қилганди.

    Мавзуга доир:

    • Тўқаев президент сайловига ўз номзодини «жамоатчилик-сиёсий кучлар кенг коалицияси» номидан қўймоқчи
    • Польша фуқароси Қозоғистон президенти лавозимига ўз номзодини қўйишга уринди

    12.10.2022, 14:18   Изоҳ (0)   28143
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Украина билан алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорлигини маълум қилди

    12.10.2022, 14:14

    Россия ФХХ Қрим кўпригидаги портлаш иши бўйича 8 нафар гумонланувчини қўлга олди

    12.10.2022, 13:08

    Лукашенко ҳозир МДҲдаги асосий одам ким эканини айтди (видео)

    12.10.2022, 11:45

    «Иккаламиз ҳам ўз мамлакатимизнинг қўшиқчиларимиз». Земфира Тель-Авивда Пугачёва билан кўришди

    12.10.2022, 11:40

    Қрим кўпригидаги портлашдан сўнг Керчда террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди

    12.10.2022, 11:25

    Украина Германиядан биринчи IRIS-T ракета мажмуасини қабул қилди — бу энг замонавий немис мудофаа тизимидир

    12.10.2022, 11:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Санэпидқўмита ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарни инкор этди

    Ўзбекистон | 18 август, 14:16

    Аёллар косметикасидаги қайси моддалар саратон чақиради? (рўйхат)

    Аёллар саҳифаси | 18 август, 14:06

    “Челси” “Интер” футболчиси учун 50 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 18 август, 13:55

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида контракт миқдори ошмайди

    Ўзбекистон | 18 август, 13:43

    Сурхондарёда аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди 

    Ўзбекистон | 18 август, 13:31

    Қозоғистон армиясида сунъий интеллект бўлинмаси ташкил этилди 

    Қозоғистон | 18 август, 13:20

    Россия Озарбайжоннинг Украинадаги нефть базасига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 18 август, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.