ПФЛ Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номини маълум қилди.
«Пахтакор» футболчиси Ҳожиакбар Алижонов сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Алижонов сентябрь ойида 2 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ушбу соврин учун, шунингдек, қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди: Дилшод Saitoв («Насаф»), Йован Жокич («Навбаҳор») ва Марко Станоевич («Насаф»).
Эслатиб ўтамиз, «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сентябрь ойининг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)