• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: «Ҳомиладор аёлларимиз кўплигидан ҳатто хоналаримизни ҳам бўшатиб бердик» (видео)

    Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган туғуруқхонадаги тиқилинч ҳолат тасвирланган видео тарқалди. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев бу ерда бўлиб, вазиятни ўрганди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

     

    Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона бўлими мудири Ҳамида Обидованинг айтишича, бўлимда 50 та ўрин мавжуд. Видео тарқалган куни эса туғиш жараёнидаги аёллар сони 90 нафардан ошиқ бўлган. Айни пайтда эса уларнинг сони 72 нафар, яъни барибир қўшимча 22 та ўринга эҳтиёж бор.

    «Тўлғоқ тутган аёллар сони қачон кўпайиб, қачон камайишини тахмин қилиш имконсиз нарса. Баъзан палаталаримизда койкалар бўшаб қолган кунлар ҳам бўлади. Олдинлари, аниқроғи, ўтган асрнинг 80-90 йилларида Чортоқ туманида туғиш ёшидаги аёллар сони ўрача 25 минг нафар, туғуруқхонадаги ўринларимиз сони эса 160 та бўлган. Ҳозир туғиш ёшидаги аёллар сони 55 мингга етди, койкаларимиз эса қисқартирилиб, 50 тага тушиб қолди. Шу сабабли бундай мушкул вазиятга дуч келяпмиз», — дейди Ҳамида Обидова.

    Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона бўлими мудири Ҳамида Обидова.

    Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона бўлими мудири Ҳамида Обидова.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Чиндан ҳам ғалати парадокс: туманда туғиш ёшидаги аёллар сони икки баравар ошган, койкалар сони эса уч баравар қисқарган. Шу сабабли уч кишига мўлжалланган палаталарда 4-5 киши ётишга мажбур бўлмоқда, бўлим йўлакларида эса қўшимча каравотлар шай этиб қўйилган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Туманнинг чекка Пешқўрғон ва Ҳазратишо қишлоқларида ҳам маҳаллий туғуруқхоналар бор, лекин мураккаб ҳолатларда ва тунги пайт ҳомиладор аёллар барибир шу бўлимга олиб келинади. Мавжуд вазиятдан чиқиш учун туман тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлимида қўшимча ўринлар ажратилди, ҳатто туғуруқхона мудираси ва шифокорлар хоналарида ҳам ҳомиладор аёллар учун жойлар тайёрланди, бироқ бу муаммонинг ечими эмаслигини тиббиёт ходимларининг ўзи ҳам тан олмоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Яна бир муаммо шифокорлар етишмаслиги билан боғлиқ. Бўлимда ҳозир 4 нафар шифокор — икки нафар гинеколог ва икки нафар неонатолог ишламоқда. Аслида эса 10 нафар беморга ҳеч йўқ бир шифокор тўғри келиши керак.

    Ҳамида Обидованинг айтишича, шундай мураккаб вазият бўлишига қарамай, бўлимда чақалоқлар ва уларнинг оналари билан боғлиқ нохуш ҳолатлар яқин орада кузатилмаган. Бироқ бу ерда фарзандини дунёга келтираётган аёллар ва уларнинг яқинлари мавжуд ҳолатдан мамнун эмаслиги аниқ.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Биз видео тасвирга олинган ўша «машҳур» хонада ҳам бўлдик. Акушер-гинеколог Маҳмуда Бўронованинг таъкидлашича, ўша куни бўлимда туғган аёллар кўпайиб, бу ерга 13 нафар аёл ва уларнинг чақалоқлари жойлаштирилган.

    Акушер-гинеколог Маҳмуда Бўронова.

    Акушер-гинеколог Маҳмуда Бўронова.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Энди эса қўшимча ўринлар яратилгани туфайли бу муаммо бироз ортга чекиниб, палатада асли қоидаларда талаб этилганидек 5 та койка ҳозирланганини кўриш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддиларининг «Дарё»га маълум қилишича, шу йилнинг ўтган 9 ойида 50 ўринли туман туғуруқ бўлимида 3700 нафардан ортиқ ҳомиладор аёл фарзандли бўлган. Муассасада жорий йил сентябрь ойига қадар кунига ўртача 13 та туғуруқ амалга оширилган бўлиб, бу вақт оралиғида шифохонанинг ортиқча юклама билан ишлаши деярли кузатилмаган. Бироқ сентябр ойида кунлик туғилишлар сони ўртача 20 тага ортиб кетгани боис, шифохонада ўрин-жой етишмаслиги юзага келган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    «Олиб борилган ўрганишлар натижасида юқоридаги муаммони тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди. Яъни тиббиёт бирлашмасидаги самарасиз ишлаётган стационар ўринлар ҳисобидан туғуруқ бўлими учун қўшимча яна 20 та, жами 70 та ўрин-жой ажратилди. Айни пайтда муассасада ҳомиладор аёлларга санитар-эпидемиологик талабларга тўла жавоб берадиган шароитда сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда», — дейилади бошқарма томонидан билдирилган муносабатда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Биз бу шароитларни бордик, кўрдик ва ўргандик. Назаримизда, уларни «талабларга тўла жавоб берадиган ҳолатга келтирилди» дейишга ҳали анча эрта. Чортоқда ҳомиладор аёллар учун қўшимча ўринлар зарур ва улар тез орада яратилиши керак. Акс ҳолда ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирлар биринчиси ҳам, охиргиси ҳам бўлмаслиги тайин.

    04.10.2022, 21:16   Изоҳ (0)   21729
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўрта Чирчиқдаги янги қурилаётган бинода ёнғин чиққани айтилмоқда (видео)

    04.10.2022, 21:03

    Ўзбекистонда кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби белгиланди

    04.10.2022, 20:55

    Бухорода фуқарони 40 минг долларга чув туширган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    04.10.2022, 20:48

    «Paynet»ни хусусийлаштириш учун хорижий ва маҳаллий компаниялар рақобатлашмоқда

    04.10.2022, 20:24

    Суд ишига аралашиш деб топилган Халқ депутатлари Конимех тумани кенгашининг қарори бекор қилинди

    04.10.2022, 20:06

    Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлар бўйича судга мурожаат қилганларга давлат божи камайтирилиши кутилмоқда

    04.10.2022, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.