Тошкент шаҳри Олмазор туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар М.А., А.А. Бектемир тумани ҳудудида фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган 10 минг дона «Сефтриаксон» номли дори воситасини 10 000 долларга сотган вақтида ушланган. Жами 340 турдаги 7 463 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)