Тожикистонда карта эгалари сони бўйича иккинчи ўринда турадиган Dushanbe City Bank техник носозликлар туфайли МИР тўлов тизими билан боғлиқ операциялани тўхтатди. Компания маълумотларига кўра, носозликлар 24 сентябрдан бери давом этмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Ўтган шанба кунидан бошлаб Dushanbe City Bank Россиянинг МИР тўлов тизими билан ишлашда техник муаммолар мавжудлигини қайд этди. Айни дамда МИР тўлов тизимининг карталарига Душанбе шаҳрининг банкоматлари ва POS-терминалларида хизмат кўрсатилмайди.
Банк матбуот хизматиАҚШнинг МИР тўлов тизимига нисбатан мумкин бўлган санкциялари фонида баъзи мамлакатлар банклари Россия карталари билан ишлашни тўхтатди.
Бу ташкилотлар қаторида Ўзбекистондан UzCard, Туркиядан İşbank ва DenizBank банклари бор.
Бундан ташқари Қозоғистон ва Вьетнам банклари ҳам МИР карталарига хизмат кўрсатмаслигини маълум қилган.
23 сентябрь куни украиналик хакерлар томонидан МИР карталари ва Миллий тўлов карталари тизими операторига (NSPK) кенг кўламли DDoS ҳужумлари бўлган эди.
Изоҳ (0)